23.7 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Бир вақтнинг ўзида бир-бирига ўхшаш ва турлича, аммо оиласи ва яқинларига бир хилда дард ва кўз ёшлар олиб келган радикаллар ҳақидаги уч ҳикоя

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ёлланувчиларни можаро зоналарига ўтказишнинг анъанавий йўлларини бузган Covid-19 пандемияси ўз бўлинмалари сафини манқуртлар билан тўлдиришга ҳаракат қилаётган халқаро террористик ташкилотлар (ХТТ) дала қўмондонлари учун жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

Афғонистонда расмий ҳукумат қулашининг олдиндан айтиб бўлмайдиган тезлиги, Толибоннинг бу давлатда ҳокимият тепасига келиши, шариатга мувофиқ ҳаёт қоидаларининг қатъий жорий этилиши халқаро экспертлар ҳамжамиятининг эътиборини яна Марказий Осиё мамлакатларига қаратди. Сиёсатшунослар, таҳлилчилар, экспертлар Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган Толибон ҳаракатининг турли диний-экстремистик ташкилотлар (ДЭТ) эмиссарларини ёллаш риторикасига, шунингдек, интернет, узоқ ва яқин хориждан ўзбекзабон аудитория учун фаолият юритаётган радикал “имомлар”нинг ваъзларига таъсирини башорат қилишга уринмоқда.

Бундай таъсир эса биринчи навбатда, ёшларнинг ўзлари қабул қилаётган радикал контентни танқидий баҳолай олмайдиган, фактчекинг (далилларни текшириш) технологияларига эга бўлмаган ва оммавий ахборот воситаларида саводсиз бўлган қисмига энг салбий таъсир кўрсатади.

Айнан шу сабабли мен Ўзбекистоннинг ёш фуқаролари пандемия билан боғлиқ логистикадаги муаммоларга қарамай, Афғонистон ва Суриядаги ХТТ сафига қўшилишга ҳаракат қилишаётгани далилини келтиришга мажбурман. Минг афсуски, мусофир юртда “шаҳид” бўлмоқчи бўлганлар сафи тугамаяпти.

Биз ўқувчиларимизни таништираётган ҳикоялар ўзбек тилида сўзлашувчи интернет маконида эфирга узатилаётган радикал тарғиботчилар, ДЭТ ва ХТТ эмиссарлари туғдираётган катта хавфни тасдиқлаб турибди.  

1-ҲИКОЯ

Тошкентлик эр-хотин – Иброҳим Азимов ва Фотима Фатхуллаевалар. Эри 24 ёшда, хотини 19 ёшда.

Иброҳимнинг отаси – иймонли киши, у Қуръон кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаётнинг барча қоидаларига риоя қилади. Олинган қатъий тарбия, ота-онага садоқат, оилавий қадриятлар ижобий таъсир кўрсатиши лозимдек гўё….

Аммо … эр-хотиннинг ҳикояси бошқа кўплаб ХТТлар сафида мужоҳиддин бўлиб чиққан аскарларнинг ҳикоялари билан бир хилда ўхшаш.

Улар Иброҳимни “ҳижрат” қилишга ва Шом замини (Сурия)даги  мусулмон биродарларга “BND Media Star” компаниясининг иш жойида виртуал ёрдам беришга кўндиришди. Бундан ташқари, улар интернет ва унинг оиласи уни таъминлаб турган юқори радикалистик фон туфайли Иброҳимни узоқ вақт “кўндириш”ларига ҳожат қолмади.

Бундан роппа-роса бир йил муқаддам эр-хотин ота-она уйини тарк этиб, аввал қўшни Қирғизистон томон йўл олишди, у ердан Туркияга кўчиб ўтишди. Декабрь ойида уларни Туркиянинг Ҳатай вилоятига кўчиришди, у ердан эса Туркия-Сурия чегарасини кесиб ўтиш учун контрабанда йўллари тайёрланган. Уларни аллақачон мужоҳиддиннинг “Қотибатул тавҳид ва жиҳод” йиғинида кутишарди.

Бироқ, нимадир ўхшамади. Иброҳим ва Фотимани чегарада турк чегарачилари ҳибсга олади.

Иш ҳибсга олиш билан тугамади. Эр-хотин дастлаб Анталиядаги Депортация марказига, бироздан кейин эса Газиантеп Депортация Марказига юборилган.

Эр-хотиннинг Ўзбекистондаги уйида бўлса, қандай ҳолат? Оналарнинг тинмаётган кўз ёшлари… Бу қурбонликлар ким учун, ахир?

2-ҲИКОЯ

Адхамжон Абдукаримов

У 26 ёшда, асли Андижон вилоятидан, “Қотибатул тавҳид ва жиҳод” тарафдори.

ХТТ эмиссари, “Қотибатул тавҳид ва жиҳод”нинг фаол тарафдори, ижтимоий тармоқлардаги тингловчиларини “Ҳижрат”га ва “Жиҳод” қилишга чақирган. “Жиҳод”га тўғри амал қилиш борасида ўзини мисол қилиб кўрсатган.

У ўз даъватларида харизматик ва “зўр” бўлиб кўринишга ҳаракат қилган, мужоҳиддин сиймосини қаҳрамон қилиб кўрсатган, Суриядаги мусулмон биродарлар билан кофирларга қарши муқаддас “жиҳод”га қўшилишни талаб қилган.

Аммо у фақатгина уйда ўзи яратган видеоёзувлардагина зўр эди.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олингандан сўнг, “зўр”лик остонада қолиб кетди.

Адҳамжоннинг радикаллашуви ва Сурияга “жиҳод”га бориш истаги Иброҳим Азимов ҳикоясига ўхшайди.

У 2018 йилда Россияга ишлаш учун кетган. Бу ерда ХТТ ёлловчиси билан учрашиб, радикал “имомлар” Абдулло Зуфар, Абдулло Бухорий, Содиқ Самарқандий ҳақида етарлича эшитиб, Ўзбекистонда конституциявий тузумни ағдариш тарафдорига айланади.

Лекин фақатгина ағдариш тарафдори эмас, билъакс, бундай ағдаришнинг фаол иштирокчиси бўлишга ҳаракат қилади.

Адҳамжон ўзининг Facebookдаги саҳифасини очиб, унга том маънода Ўзбекистондаги дунёвий ҳокимиятни йўқ қилишга, унинг ҳудудида Ислом амирлигини барпо этишга, шариат бўйича ҳаёт қоидаларини жорий этишга даъват этувчи экстремистик видеоларни юклаган.

Адҳамжон бу билан тўхтаб қолмади. “Жиҳод”да қатнашиш истаги унинг мақсадига айланди.

Унинг радикал ва экстремистик контентни тарғиб қилиш ҳаракатлари “Қотибатул тавҳид ва жиҳод” ХТТ PR-менежерлари эътиборидан четда қолмади. Абу Салоҳийнинг ёрдамчиси, ўша пайтда “Қотибатул тавҳид ва жиҳод” амири ёш радикал билан боғланиб, уни Сурияга, Идлибга, ХТТ базасига ўтказишга тайёргарлик кўра бошлади.

Адҳамжон ҳатто “Қотибатул тавҳид ва жиҳод” фаолияти учун бирмунча пул йиғди ва бу унинг ташкилотга қўшилиш акцияларини кучайтирди.

Бироқ… ўхшамади ва бугун Адҳамжон Абдукаримов Ўзбекистон Президентидан, мамлакат халқидан, оиласи ва яқинларидан кечирим сўрайди.

Кечиримлилик албатта яхши, лекин ўғли учун тинмай йиғлаётган оначи? Нима учун ўғли ўзини дунёга келтирган, ўстирган онаси ҳақида бир бор ўйламади? Бугун эса онанинг кўз ёшлари дарё….

3-ҲИКОЯ

Хакимжонов Авазжон

1994 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент иқтисодиёт коллежини тамомлаган.

Бошқа йигитлар сингари у ҳам динга қизиқарди. Интернет унинг учун ислом ҳақидаги янги билимларнинг асосий манбаига айланди. Бутунжаҳон тармоғи кўплаб саволларга жавоб берди. Шунингдек, у ўзини исломда “илғор” мутахассислар деб биладиганлар билан танишиш имконини берди. Қолаверса, бу интернет-танишларнинг баъзилари Авазжон илгари тутган турмуш тарзига динни қарама-қарши қўйиб, сиёсий исломни яхши кўрардилар.

Қирғизистонлик янги “дўстлар” Шом замини (Сурия)да кофирларга қарши курашаётганларнинг “қаҳрамонона” ҳаёти ҳақида гапириб, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни, ундан ҳам яхшиси, ёш мусулмонларни “ҳижрат”га чақириб, Яқин Шарқдаги кофирларга қарши муқаддас “жиҳод”га қўшилишга даъват қилишарди.

Йигитни дунёвий давлат қоидаларига зид, шариат қонунлари асосидаги ҳаётнинг булар каби “мутахассислари”нинг баҳслари қизиқтирар эди.

Қизиқиш шу қадар кучайдики, Авазжоннинг ўзи аждодлари динини тубдан идрок этиш ғояларини ёшлар муҳитига олиб келган интернет-ресурсларнинг тарқатувчиси ва ҳаттоки модераторига айланди.

Аммо Ҳокимжоновнинг ёллаш фаолияти бостирилиб, 2015 йил охирида ҳибсга олинди, 2016 йилда эса 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва унчалик узоқ бўлмаган жойларга юборилди.

Ш.Мирзиёевнинг либерал-демократик ислоҳотлари кўплаб маҳкумларга, жумладан, халқ томонидан “диний” деб аталган моддалар билан жазоланганларга ҳам таъсир кўрсатди. 2019 йилда йигит уйига, оиласи бағрига қайтиш имкониятига эга бўлади. Президент фармони билан унинг жазоси енгиллаштирилди, у деярли, афв этилди ва Пскентдаги колонна посёлкасига ўтказилди. Мана, узоқ кутилган озодлик, бор йўғи бир неча ойлик муддат қолган. Ота-онанинг, икки сингил, яқинлар, дўстларнинг қувончи чексиз.

Аммо … Ҳаммаси унчалик осон кечмади… Радикал ислом том маънода Авазжоннинг бутун танасига сингиб бўлганди, уни қўйиб юбормасди.

Колония посёлкасида пахта терими кампанияси пайтида у маҳаллий уста билан учрашади, смартфонини сўрайди, унга “Қотибатул тавҳид ва жиҳод” ХТТ раҳбари Абу Салоҳийнинг видеолавҳаларини юклаб олади …! ва яна олис Суриядаги “хўрланган ва ҳақоратланган” мусулмонларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги ваъзларини бошлайди; том маънода атрофидаги одамларни “ҳижрат”га чақиради.

Авазжон пахта теримидан сўнг Қибрай туманидаги мебель фабрикасига ишга ўтказилади, видеолар юкланган смартфонни бригадирга қолдириб, ўзи эса янги смартфонни қўлга киритиб, ўзининг дастлабки ҳаракатларини янги жойда ҳам такрорлайди. Энди унинг тингловчилари худди олдинги сценарийдаги каби мебель фабрикаси ходимлари эди.

Назоратчилар Авазжоннинг ҳатти-ҳаракатидаги ўзгаришларни пайқаб, тинтув ўтказишади ва машъум смартфонни топишади.

Бу воқеа ҳақида Авазжон Ҳакимжоновнинг ўзи шундай ҳикоя қилади

Уни уйда кутиб ўтирган ота-онаси учун чекаётган афсуслари самимийдек туюлади. Тинмай йиғлаётган она, юрак хуружидан ётиб қолган ота.

Авазжон тенгдошларига мурожаат қилиб, тўғри сўзларни айтади: ота-онангиз, яқинларингиз, ёнингиздаги муҳтож инсонларга ғамхўрлик қилинг.

Сурияга “жиҳод”га бориш қарори эса хато, бу кимнингдир номуссиз ўйини, унда маълум бир кишиларнинг катта манфаатлари бор. Улар шунчаки дин ортига яширинишади.

Афсуски, Авазжон Ҳакимжоновнинг ўзи учун ҳам, унинг оиласи, яқинлари учун ҳам бу ҳақиқат кеч очилди. Афсус…

Фуқароларимиз бошига тушган бу уч воқеа бир-бири билан чамбарчас боғлиқ – радикал исломга иштиёқ. Дунё бўйлаб ёшларнинг ҳаётини бузадиган қизиқиш. Ва бу ёвузлик билан бутун дунё биргаликда курашиши керак. Замонавий цивилизацияланган, эркин ва демократик жамиятда радикалларга ўрин бўлмаслиги керак.

Ҳар уччала воқеа ҳам бу ёш йигитлар ўзларига бераётган биргина саволни кўтаради: олис юртларга кетиб, қўлига қурол олиб, аслида манқуртларга айланаётганларнинг, оналарнинг тақдири нима бўлади, бу аслида кимнинг манфаати?

Оналарнинг дард ва кўз ёшларини келтирувчи, номаълум сабабларга кўра мусофир юртда ҳалок бўлганларнинг ноласи, изтиробли қалблар жамиятимизни мангу тарк этиши учун нима қилиш лозим?

Бу икки саволга жавоб, эҳтимол, жуда оддийдир.

Мутлақо ҳамма жойда – интернетда, мактабларда, институт ва университетларда, иш жойларида, уйда, маҳаллаларда радикал ғоялар ва бу ғояларни ташувчилари атрофида муросасиз муҳит яратиш зарур. Шундагина ҳаммамиз биргаликда бу ёвузликни енга оламиз.

Искандар МАХМУДОВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент халқаро аэропортида янги юк терминали қурилади

"Тошкент" халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда...

Больше похожих статей

×