16.7 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

“Ногиронларни йилда фақат бир кун эмас, доимо йўқлаб туришимиз лозим”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд туманида ногиронлиги бор ватандошларимиз билан бўлган учрашувда янграган бу сўзлар ҳар биримиз учун дастурамал бўлгандагина, жамиятимиз қанчалик инсон томон, инсонийликка қараб қадам ташлаганлигига амин бўламиз.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йилда қабул қилган қарорига биноан ҳар йили 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланмоқда. Мақсад фақат шу куни турли тадбирлар ташкил қилиб, унга ногиронлиги борларни таклиф этиш ва уларга совға-салом улашишдангина иборат эмас. Асосийси жамиятнинг соғлом вакилларига ногиронлиги туфайли замондошларимизнинг маълум қатлами турмушда турли муаммоларга дуч келаётганлигини тушунтириш, уларга эътиборни кучайтириш, уларнинг моддий шароитини яхшилашга эътибор қаратиш, маданий эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш каби муҳим вазифалардир.

Самарқанд туманида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ёзилган дастурхон атрофида бўлиб ўтган учрашувда сўз олган туман ҳокими Носир Мавлонов имконияти чекланган инсонларнинг муаммолари доимо эътиборда эканлиги, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун бор имкониятлар ишга солинаётганлигини уқтирди. Айниқса, пандемия шароитида, қаттиқ карантин даврида ногиронлиги бор шахсларга анчагина оғир бўлди.

“Шунда биз қўлимиздан келганча бундай ватандошларимизга ёрдам кўрсатдик, – деди Н.Мавлонов. –  Умуман олганда, ногиронлиги бор шахсларни йилда фақат бир марта эмас, доимо йўқлаб туришимиз, улар ҳолидан хабардор бўлишимиз, уларнинг жамиятга қўшилиб кетишига кўмаклашиш инсоний бурчимиз, энг муҳим вазифамиздир”.

Тадбир давомида имконияти чекланган шахслардан беш нафарига ногиронлик аравачаси берилди. Барча иштирокчиларга ҳомийлар томонидан тайёрланган совға-саломлар улашилди.

Тадбирда туман маданият уйи санъаткорлари ўзларининг куй ва қўшиқлари билан ўзгача файз киритдилар. Маълум муддат бўлса ҳам, ўз ногиронлигини унутган иштирокчилар даврани тўлдириб рақсга тушдилар.

Тадбир туман ҳокимлиги ташаббуси ва “Оқ амур балиқлари” фермер хўжалиги ҳомийлигида “Самарқанд гарден” базмгоҳида  бўлиб ўтди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×