18.3 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Оҳангаронда янги завод қурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Оҳангарон туманининг “Қизилой” МФЙ ҳудудида «Toshkent conch cement» МЧЖ томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича амалий тадбирлар бошлаб юборилиб, янги цемент заводи қурилишига тамал тоши қўйилди.

Тадбирда хитойлик ҳамкорлар, туман ҳокими, туман прокурори, 2-сектор раҳбари, қурувчилар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Цемент” ишлаб чиқариш лойиҳасига Оҳангарон туманининг “Қизилой” МФЙ ҳудудидан карьер учун 183,3 гектар, завод қурилиши учун эса 34,2 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 200,0 млн. АҚШ доллари (тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) бўлиб, лойиҳа ишга тушгандан кейин, 400 нафар доимий иш ўринлари яратилади. Завод йилига 2,5 млн. тонна цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

 Ташаббускорнинг хорижий ҳамкори Хитой давлатининг “Аnhui Conch Group Co.Ltd” корхонаси томонидан 16,7 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилди – 40 дан ортиқ махсус техникалар ва асбоб ускуналар олиб келинди. Бугунги кунда корхона қурилиши давом этмоқда. Завод 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида ишга туширилиши кўзда тутилган.

Хорижий ҳамкор – “CONCH” корпорацияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, ХХРда цемент ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлат компанияларидан биридир. “CONCH” корпорацияси таркибига иккита компания – “CONCH” цемент ва “CONCH” профели киради. “CONCH” корпорациясининг 500 дан ортиқ шўъба корхоналари мавжуд бўлиб, улар Хитой Халқ Республикасининг 24 та провинцияси ва автоном районларида, шунингдек, 20 та хорижий мамлакатларда, жумладан, Индонезия, Лаос, Мяньма, Камбоджа ва Ўзбекистонда фаолият олиб боради.

“CONCH” корпорациясининг фолияти кўп тармоқли бўлиб, цемент, кимёвий материаллар, чиқиндиларни қайта ишлаш, юк ташиш, қурилиш соҳаси каби кўплаб йўналишларда фоалият олиб боради. Корпорациянинг капитали 37,9 млрд. АҚШ долларидан ошади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×