2.5 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

“Тадбиркор аёл” ушмаси 30 ёшда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

   Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритган дастлабки паллаларда ўз атрофига тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилган  саноқли аёлни бирлаштириб иш бошлаган “Тадбиркор аёл” уюшмаси 30 ёшга тўлди. Айни пайтда унинг 69 ҳудудий бўлимлари ташкил этилган бўлиб, 200 нафар мутахассислар жамоатчилик асосида  аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича  фаолият юритмоқдалар. Шу пайтга қадар маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. У чинакам тадбиркорлик жабҳасига интилган  шижоаткор аёлларимизга мададкор бўлди.

    Миллий матбуот марказида  “Тадбиркор аёл” уюшмаси ташкил этилганининг 30 йиллиги  ва 19 ноябрь халқаро  аёллар тадбиркорлиги куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда  ушбу саналар муносабати билан уюштириладиган ҳафталик тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Бир неча кун давом этадиган ҳафталикда аёлларнинг ҳуқуқий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришда ишбилармон доиралар, бизнес ҳамжамиятининг ўрни, инвестициялар жалб этиш, яқин ва узоқ хориж ишбилармонлари билан манфаатли савдо алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш юзасидан мулоқотлар амалга оширилади.

      “Тадбиркор аёл” уюшмаси дастлаб фаолиятини бор йўғи тўрт нафар аёл билан бошлаган эди- деди “Тадбиркор аёл” уюшмаси республика бошқаруви кенгаши раиси  Гулнора Маҳмудова. Айни вақтда у тадбиркор аёлларимизнинг чинакам ҳимоячисига айланди. Эндиликда аёлларимизнинг  интилиш ва ҳаракатларини инобатга олиб,фаолиятини янада кенгроқ тарзда қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаяпмиз.

     Ҳафталик доирасида “Покистон ва Ўзбекистон ишбилармон аёллар бизнес алоқалари ва истиқболлари” мазусида онлайн халқаро конференция,”Замонавий тадбиркор аёл тимсоли бадиий асарларда”давра суҳбати,”Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга  муваффақиятли ёндашувлар:Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти тажрибаси” мавзусида конференция, ишбилрмон аёлларнинг “Анор” Миллий кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш тантанлари бўлиб ўтади.

                                                                                                                                                  Ўлжабой ҚАРШИЕВ

                                                                                                                                                        Амалия СОЛИЕВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказига янги директор тайинланди

Акиф Марифли Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг янги директори этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Маданият...

Больше похожих статей

×