Ўзбек қизлари самога тарих яратишади

0
87

Ўзбекистонлик қизлар халқаро таълим дастури доирасида нано сунъий йўлдошни йиғиб, самога учирадилар 2021 йил 2-ноябр – УНИСЕФ, Теч4Импаст ННТ ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фан, технология, муҳандислик ва математика (СТЕМ — Ссиенсе, Течнологй, Энгинэринг анд Матҳематисс) соҳаларига қизиқувчи қизлар учун УниСат халқаро таълим дастурини расман ишга туширди.

Қизларнинг космик тадқиқотларга қизиқишини оширишга қаратилган ушбу дастур УНИСЕФнинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги ваколатхоналари томонидан қўллаб-қувватланади. “Дунёнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам турли сабабларга кўра ўғил болалар ва қизлар ўртасида компютэр саводхонлиги, техник таʼлим ва касб-ҳунар бўйича сезиларли фарқ сақланиб қолмоқда.

УниСат таълим дастури бу тафовутни қисқартиришга, қизларни тегишли фан ва технологияларга рағбатлантириб, тегишли кўникмаларига эга бўлишларига ёрдам беради», дэди УНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. Дастур давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан танловдан ўтган 15-24 ёшли қизлар дастурлаш ва муҳандислик бўйича билимларини ошириш, шунингдек, жамоада ишлаш ва лойиҳаларни бошқариш кўникмаларини яхшилаш имкониятларига эга бўладилар. Иштирокчилар нано сунъий йўлдошни лойиҳалаштириб уни йиғадилар ҳамда стратосфэрага учирадилар. Бунда қизларга профессионал муҳандислар ва дастурчилар жамоаси ёрдам беради.

“Инновацион ривожланиш вазирлиги УниСат дастурини қўллаб-қувватлашдан мамнун. Ўзбекистон қизлари илм-фан, муҳандислик ва илғор технологиялар соҳасида ривожланиш учун катта салоҳиятга эга ва биз қизларни наносунъий йўлдошни учиришда ўз кучларини синаб кўришга таклиф қиламиз”, дэди Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова. Ўқув дастурининг якуний босқичида нано сунъий йўлдошни йиғиш учун учта республикадан қизлар Аламтидаги Ал-Фаробий номли институтда йиғиладилар. Нано сунъий йўлдошни Ўзбекистонда учириш 2022 йил 12-апрелга режалаштирилган. Қизларнинг ўзлари парвоз режасини тузиб, аэронавигация хизмати мутахассислари назорати остида нано сунъий йўлдошни Ўзбекистондаги майдондан учирадилар. Ишлаб чиқилган ва стратосфэрага учирилган нано сунъий йўлдош қизларга Ер ва юлдузларнинг юқори аниқликдаги суратларини олиш имконини беради.

Ўрнатилган сенсорлар келажакда илмий тадқиқотлар учун фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотларни тўплайди. УниСат дастурида иштирок этиш қизлар учун СТЕМ соҳасида янги билимларга эга бўлиш, жамоада ишлашни оʻрганиш, коинот ва сунъий йўлдошлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш, Ўзбекистоннинг ва дунёнинг энг яхши университетларига ўқишга кириш учун дарсдан ташқари машғулотларда тажриба орттириш, космос ва муҳандислик соҳасидаги машхур аёллар билан танишиш учун ажойиб имкониятдир. УниСат дастурига рўйхатдан ўтиш 10-ноябргача давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь