16.7 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Чет тилларни билиш глобал интеграциянинг талабидир

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги рақамли технологиялар ва ахборот ресурслари ҳаётимизга кириб, мамлакатларнинг барча соҳаларига: иқтисодиёт, фан, маданият, таълим ва маънавий меросга глобал интеграциялашуви жараёнларини тубдан мустаҳкамлади. Дунё бўйлаб мулоқот бир неча тилларда амалга оширилади, жумладан рус тилида ҳам. Рус , инглиз, француз, араб, испан ва хитой тиллари билан бир қаторда БМТ расмий тили мақомига эгадир.

Аммо сўнгги пайтларда айрим «сиёсатчилар» ва ҳозир «журналистлар»нинг чиқишларидан Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш фойдасиз эканлиги ҳақидаги гаплар эшитилмоқда.
Ш.M. Мирзиёев улар билан баҳс юритар экан: «Буюк рус маданияти ҳар доим ўзбек жамияти маънавий ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб келган ва бўлади», дея такидладилар.
Шунингдек, Президент Ўзбекистонда «Рус классикаси дурдоналари» нинг 100 томлик тўплами ўзбек тилида нашр этилишини маълум қилдилар.
Давлат раҳбарининг бундай қарашларида ажабланарли нарса йўқ, чунки тилларни билиш нафақат жаҳон маданияти чўққиларига қўшилиш, балки жаҳон ҳамжамиятининг тўлиқ аъзоси каби ҳис қилиш имконини беради, чунки «сиз нечта тилни биласиз, шунча марта инсонсиз».

Шоир Хамид Олимжоннинг сўзлари: «Навоийни эъзозлаган барча уйларда , Пушкин ҳам эъзозланади».
1942 йилнинг энг оғир қишида қамал қилинган Ленинград шаҳри аҳолиси ўзбек тилининг асосчиси Алишер Навоийнинг 500 йиллиги шарафига хотира тадбирлари ўтказганини эсда тутишимиз керак. Очлик ва тинимсиз бомбардимонлардан чарчаган одамлар музлаб қолган хонадонлардан кўчага чиқиб, муз, қор босиб юрар эди. Иситилмайдиган Эрмитажнинг музли залларида зиёлилар улуг шоирнинг сатрларини тинглаш учун тўпланардилар. Доим тўйиб овқатланмаслиги туфайли ҳолдан тойган таржимон Н. Лебедевни залга қўлда кўтариб олиб борилган. Ва у Навоийнинг шеърларини асл эски Ўзбек (Чиғатой) тилида, сўнг рус тилида таржимасини ўқиб берган. Шу пайт шаҳарда яна бир артиллерия зарбаси бошланди. Аммо бирорта тингловчи зални тарк этмади. Навоий асарларини ўқишлари Ленинградда йил давомида уруш даврида давом этди.
Навоий асарларини рус тилига таржималарига бўлган қизиқиш эса ҳозир ҳам сўнмаяпти. Исбот тариқасида «Шарқ Аёли» Халкаро аёллар жамоат фонди лойиҳаси доирасида Алишер Навоийнинг «Назм ул-жавоҳир» ва «Хамсат Ул-Мутаҳаййирин» асарлари рус тилига таржима килинган (таржимонлар- академик Азиз П.Каюмов, ва Ёзувчилар уюшмаси аъзоси профессор Динора С.Азимова).

Меҳнат кучи экспорт сохаси тил билимининг соф амалий фойдаларининг яна бир кўргазмали тасдиғидир. Чет элга ишлаш учун кетаётган ўзбекистонлик муҳожирлар учун энг оммабоп тил рус тилидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 сентябрдаги «Хавфсиз, тартиб ва конуний меҳнат миграцияси тизимини жорий килиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони билан 2021 йилдан бошлаб хорижга ишга кетаётганларни мажбурий касб-ҳунар, аввало, тилга ўргатиш тартиби жорий этилмоқда.
Рус тилини билиш даражаси қанчалик юқори бўлса, ўзбекистонлик мехнат мигрантлари Россияда ҳам шунчалик юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини эгаллайди.

Шуни унутмайликки, интернетдаги инглиз тилидаги глобал маълумотлар базасидан кейин иккинчиси ўринда русийзабон интернет сегменти ҳисобланади. Бугун эса айрим кишилар ёшларимизни нафақат билим олиш, балки жаҳон иқтисодиёти, илм-фани ва санъатида муносиб ўрин эгаллаш имкониятидан маҳрум этмоқчи.

Саодат Турсунбаева, Тошкент вилояти Кенгаши депутати, «Шарқ Аёли» ХАЖФ нинг бошқаруви раиси, Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти фаҳрий профессори.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×