23.2 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Матбуот анжуманида савол бериш нечинчи даражали?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун миллий матбуот марказида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан яшил лойиҳаларни молиялаштириш самарадорлиги ва истиболларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Нимагадир бу галги матбот анжумани Узрепорт телеканали орқали тўғридан–тўғри узатилмади.

Албатта, тўғридан-тўғри эфир жонли, очиқликка мойиллиги билан ажралиб туради. Бу галги матбуот анжуманида банк раиси ўринбосари Шуҳрат Якубов ва банкнинг “Green banking” бошқармаси  бошлиғи Бобур Султонмуродовлар Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тарақиёт банки билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор ”Green banking” лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталишди. Мавзу долзарб албатта. Аммо банк раҳбарияти шошмасдан ва “гапни чў-зиб “нақ ярим соатгача маъруза қилди. Аввало залдаги ёши каттароқ журнлистлар зерикиб ва диққат бўла бошлади. Кейинроқ савол бермоқчи бўлганлар ҳам ҳафсаласи совиб жимиб қолишди. Залдагиларнинг савол беришга чоғланганини маърузачилар билиб ва кўриб турсаларда марҳамат савол беринг дейишга, атай ҳеч ҳафсала қилишмади. Охири залдагилардан бири, илтимос бизни ҳам эштинглар,( саволим бор деб эмас) деб айтиб ҳам кўрди. Чунки, маърузачилар матбуот анжуманида эканлигини (журналистлар савол бериш учун келишганини деярли эсдан чивақариб) ярим сотдан кўп вақтни ўтказишди.Ниҳоят, бир-икки киши савол беришди. Жавоблар ҳам берилди. Аммо залдагилар деярли чарчаб бўлган эди. Юқоридаги ҳолатдан сезиладики, раҳбарлар ҳали ҳам ўзбек матбуотини ўлик матбуот деб  ҳисоблашади. Қандай қилиб бўлсада вақтни ўтказиш, журналистларни чалғитиш, ҳафсаласини совутиб бўлгач,узундан узун бландпарвоз гаплар билан матбуот анжуманини ўтказиб олишади. Сал муаммоли савол берган журналист эса ёмон кўринади. Бу аслида мабуот хизматларининг ҳаракатдаги журналистларга ишончсизлиги ва беҳурмат қарашидадир. Яна бир муаммо. Хозирда хамма банклар, ва ташкилотлар хам матбуот анжуманларига банкларнинг раҳбарлари ўзлари келмай ўринбосарларини юборишларидадир. Минбарда сўз юритаётган маъсул раҳбарларнинг ОАВ вакилларига ҳурмати йўқлиги, гаплари сунъийлиги уларнинг шундоққина гапларидан сезилиб  туради.

Матбуот анжумани бошланишидан олдин ҳамасбларимиздан бири илтимос, бизнинг савол ва таклифларииз бор, регламент дойрасида қисқа ва лўнда гапирсаларингиз, деб ҳаттоки илтимос ҳам қилди. Аммо, илтимос инобатга олинмади. Ниҳоят, залдан ҳорғин ва чарчаган журъати сўнган ОАВ вакиллари сўлғин чиқиб кетишди.

   Ўзсаноатқурилишбанк мамлакатимиз иқтисодиётида ўз салоҳиятига эга молия муассаси ҳисобланди. Аммо, усиз ҳам ривожланишдан орқада қолган бугунги матбуотимизга бу қадар беписандлик қилган банк раҳбарияти келгусида фаолият мезонини замонга мослаб ўзгартирса, нур устига аъло нур бўлур эди.

Ўлжабек ҚАРШИЕВ
Хайрулла КАСИМОВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбек  ёзувчи  ва  шоири  “Озарбайжон  дўсти” Олтин  ордени  билан  мукофотланди

Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади. Мен у билан ишлаган...

Больше похожих статей

×