4.6 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Тарихда қолмоқчи бўлган дин қаҳрамони Сапаров Раҳмиддиннинг ҳаёт йўли

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Сапаров Раҳмиддин Эркинович Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 1996-йили Собир Раҳимов номли 20-мактабнинг 1-синфига қабул қилинган. 2005- йилда 9-синфни тамомлаган. Унинг 2 та акаси ва 2 та опаси бор. Оилада кенжа фарзанд.

Мактабни тамомлагач бироз муддат ишлайди, 2007 – йил коллежда ўқишни бошлаб 2010-йилда тугатади. Кейин ҳарбий олийгоҳга бориш ниятида ҳужжатларни тўплай бошлайди, маълум бир сабабларга кўра ҳужжат ишларида муаммолар чиққанлиги сабабли,

2011- йилда армия хизматига кетади. 2012-йилда хизматни тамомлаб уйга қайтади. Уйга қайтгач яна ишлашни бошлайди. Бу вақтда катта акаси Россияга ишлашга бориб қайтади. Уйга қайтгач, доимий равишда турли аудио ёзувларни тинглашни бошлайди. Ўша вақтда Ўзбекистон исломий ҳаракати регистон чегарасида эди. Тоҳир Йўлдош бу жамоанинг амири, ҳарбий қўмондон эса Жума Намангоний бўлган. Aкаси уйга ўзи билан турли аудиолар ёзилган флешкаларни олиб келади. Унда Тоҳир Йўлдошнинг мусиқасиз ёзилган арабча нашидалари бор эди.

Менга бу нарсалар жуда қўрқинчли туйилди!

Раҳмиддин бир куни тўсатдан уйга қайтади ва акаси ўз хонасида уларни эшитаётганини кўради: -менга бу нарсалар жуда қўрқинчли туюлди, — дейди Раҳмиддин Сапаров. Чунки мен ҳарбий хизматни тугатиб ортга қайтгандим ва террористларга мутлақо қарши эдим. Лекин уйда менинг катта акам шундай нарсаларни эшитарди ва у аллақачон тайёр террористга айланган эди.

Мен акамдан бу эшитаётган нарсаларингиз нима деб сўрадим? Aҳамият берма, булар шунчаки ёзувлар деб, улар дарҳол аудиоларни ўчириб қўйдилар. Лекин мен бу нималигини ва у нималарни эшитаётганини тушуниб бўлгандим. Яна бир неча марта шундай тасодифий вазиятлар бўлди ва мен акамни доим шу аудиоларни эшитиб ўтирган ҳолда кўрдим. Менда аввал шубҳа бор эди, лекин бу ҳолатлар доимий равишда такрорлангач, у нималарни эшитаётганини аниқ билдим, негаки доим мен келишим билан аудиоларни ўчирарди ва телефонни четга олиб қўярди.

Ушбу суратдаги «!» белгини босинг ва кўпроқ маълумот олинг!

Мен ҳам бу аудиоларни эшита бошладим ва улар қўрқинчили эмас деган қарорга келдим…

Aкаси унга дурадгорлик қилиб қора ишларда юришдан кўра корхона очишини ва бирга ишлашларини айтади. Раҳмиддин албатта, бу таклифга рози бўлади. Биз битта жойда ишлай бошлаганимиздан кейин бу аудиоларни доимий равишда бирга тинглай бошладик, — дейди у.
-2014-йилга келиб акам билан ҳеч қандай фарқимиз қолмади у қандай ўйласа мен ҳам шундай ўйлай бошладим. Аввал менга қўрқинчли туйилган бу ёзувларни энди бемалол ўзим эшитардим.

Бу флешкалар узоқ вақт уларда сақланади…

 -Мен ҳам эшитишни бошладим ва бу жамият менга жуда қизиқ туюлиб қолди. У ерда қуръоннинг ўзбекча таржимаси ўқилган ва жиҳод, ҳижратга даъват қилувчи оятлар келтирилгани аниқ кўриниб турар эди.

Раҳмиддин ҳам бу оятларни ўқишни бошлайди…

-Тўғри мени шубҳалар бирданига тарк этмади. Мен қаергадир боришни нимадир қилишни хоҳлардим. Бу вақтда озгина соқол қўйдим ва шу соқол билан ишга ва ундан сўнг масжидга қатнай бошладим. Бу вақтда мен каби ёшлар ва тенгқурларим бунақа соқол қўйишмасди. Бу ишларимиз билан мен ва мени акам ҳам дарҳол эътиборни тортдик.

Қаерда мусиқа бўлса, мусиқа эшитилса, бу ҳаром, тўйларларда рақс тушиш, эркак ва аёл бир жойда ўтириши, суҳбатлашиши, рақсга тушиши таъқиқланган

Унинг акаси қаерда тўй ва мусиқа бўлса ўша ерга боришни таъқиқларди. Раҳмиддин акасининг гапларини доимо эшитади ва унга қулоқ солади. Aгар менда бу борада қандайдир савол туғилса ва нимагадир қизиқиб қолсам акамдан сўрар эдим ва улар ҳадислар, оятлар мисолида менга исботлаб берардилар мен қизиққан ва мени шубҳалантирган нарсалар мана бу оят мана бу ҳадисда келтирилган деб. Бу орада менинг дўстларим билан ҳам алоқам яхши бўлмай қолди, негаки улар тўйларга, клубларга боришарди, рақс тушиб ўйнаб кулишарди, ичишарди ва бу менга ёқмасди, чунки булар ҳаром қилинган.

Бу орада бундай ҳаракатлар билан Раҳмиддин ва унин акаси ички ишлар ходимларининг эътиборини тортади ва кузатувга олинади

Шунда акам менга сен ва мен учун фарз қилинган ишлар бор ва биз бу ердан кетишимиз керак, ҳижрат қилишимиз керак деб айтди. Aниқ саволлар ва аниқ жавоблар билан турли оятлардан мисоллар келтиради ва агар кимдир шу вақтда кетмаса у жазоланишини айтди ва аллоҳ ваъда берган 97-98- оятларни мисол қилиб келтирди.

2015- йилдан доим бизнинг ортимизда бир одам турди. Қаерга борсак ҳам у одам ортимизда бизни қузатиб турарди. Ўзимизнинг ҳаётимиздан ташвишлана бошладик. Мен ўйлардимки, агар бошқа давлатга кетсам ҳамма нарса тинчланади. Тинчлик бўлгач ортимга қайтаман ва ўз оилам билан яшайман. Aгар, тинчлик бўлмаса мен сурияга кетаман ва жиҳод қиламан деб ўйлардим.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси иккинчи қисмига биноан
-диний ташкилорлар билан олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;
-хизмат мавқейидан фойдаланиб;
-диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган, инсонларнинг тинчлиги ва ҳавфсизлигига таҳдид солучи жиноятлар беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Раҳмиддин Россияга йўл олади, Чеченистонда 5 ой яшайди. Унинг катта акаси Сапаров Эргаш эса Туркияга кетади.

— Бизга телефон берилгандан сўнг биз акам билан доимий равишда гаплашиб турдик. Оилам ва акам билан суҳбатлашиб туриши орқали, мени аллақачон Ўзбекистонда қидиришаётганни билдим ва уйга қайтиш эҳтимоли қолмаганлигини тушундим. Шундан сўнг Раҳмиддин ҳам ҳеч қандай шубҳасиз Туркия орқали Сурияга йўл олади.

-Мен Грузиядан таксига ўтирдим ва ундан сўнг Грузиядан автобус билан Туркияга кетдим.

Раҳмиддин бир неча ҳафта Туркияда бўлади ва йўллар очилгач араблар билан учрашиб автобусда Сурияга кетади

-У ерда чегаранинг ўзида бир уй бор эди. Мен акам Сапаров Эргаш ва яна бир шеригимиз Фарҳод билан Ўзбекистондан 3 киши эдик, араблар томондаги 4 киши билан қўшилиб 7 киши бўлдик ва ўша уйда яшадик. Биз ҳарбийларни кутдик, лекин улар келишмади. Кўп вақт йўқотмасдан тушдан кейин биз шаҳар ичкарисига кирдик.

Тунда таҳминан соат 2 ларда етиб келдик…

Эртаси куни Aбу Иҳлос улар билан танишиб гаплашгани келади. Танишиб олгандан сўнг турли таклифлар беради. Aгар, Раҳмиддин Сапаров уйга қайтишни хоҳласа тайёрланиши кераклиги ва тайёргарликдан кейингина, у уйга қайтиши мумкинлигини айтади. Улар жиҳод қилиш учун тайёргарликни бошлашади. Ҳар куни 3 соатдан жиҳот, ҳижрат ва фиқҳдан дарс ўтилади.

Ушбу суратдаги «китоб» белгини босинг ва кўпроқ маълумот олинг!

Тайёргарлик лагерида улар 7 киши бўлишган

У ерда Р. Саппаров зудлик билан миналаштирилган портловчи моддаларни ўрганиш бўйича махсус гуруҳга тайинланди. — Мен ва Фарҳод бу таклифга рози бўлдик, лекин менинг акам Сапаров Эргаш рози бўмади ва ўша ерда қолди. Мен унга уйга қайтайлик дедим, лекин у мен етиб келдим энди ҳеч қаерга кетмайман, — деб жавоб берди.

У ерда катта пул йўқ одамлар бахтсиз ҳатто кийимсиз, умуман пул ёқ деса ҳам бўлади. Ким оиласиз бўлса ойига 50$, оилалилар эса узоғи билан 100$ маош олади холос.

Раҳмиддин бу ерда озгина вақт яшайди

-У ерда озгина яшадим кейин соғлиғимда муаммолар чиқди, бор дорилар билан ўзимни даволаб юрдим. Истанбулда операция қилиндим кейин у ердан Украинага кетдим.

Рахмиддин у ерда Украина фуқароси билан кўришади ва унга 50$ пул беради. Қизининг туғилган куни учун уларнинг уйига меҳмонга боргандек кўрсатишини ва уни меҳмон деб таништиришини айтади.

Раҳмиддин Украинада деярли ҳеч нима қила олмайди, бунга унинг операция бўлганлиги сабаб бўлади. Менинг касаллигим нотўғри вақтда ва жойда бўлди, -дейди у.

2016-йилда бир неча марта 14 суткага қамалади ва депорт қилинади.

Сапаров Раҳмиддин Эркинович Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 158 ва 159 моддалари билан айбдор деб топилган ва ҳозирда Тошкент қамоқхонасида сақланмоқда. У содир этган жиноятлари учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Бобурмирзо Йигиталиев

Гўзал Шокиржонова

Файзуллаева Дилора

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×