18 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Аккредитация тизими такомиллашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

     Кундалик ҳаётимизда аккредитация тизими муҳим аҳамият касб этади. Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида  бу борада талаб кун сайин ошиб бораяпти. Бугун миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат корхонаси фаолиятига бағишланди.

    Ўзбекистон аккредитация маркази Халқаро лабароторияларни аккредитация қилиш ҳамкорлиги ва Халқаро аккредитация форуми халқаро ташкилотлари  аъзолигига эришди. Айни вақтда мамлакатиизда 243 та синов ва 8 та калибрлаш  лабораториялари, 14 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш органлари, 6  маҳсулотларни сертификатлаштрииш органлари,15 та инспекция органлари фаолият олиб бормоқдалар. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мижозларга хизмат кўратишдаги тезкорлик, бизнес жараёнлари реинжинирингигига ўтказиш, ”E-accreditation” миллий ахборот-дастурий таъминотини амалиётга жорий этиш ишлари якунланмоқда. Бунинг натижасида эса аккредитация жараёнларини амалга оширилишида очиқликни таъминлаш, буюртмаларни ”онлайн” қабул қилиш, хизматлар нархини ҳисоблашда холислик ва очиқликни таъминлаш имконияти яратилади.

    Шу йилнинг 2 июнида Президентимизнинг ”Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги  Фармони, ”Ўзбекистон Республикаси Инветициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга  солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Ушбу ҳужжатларга кўра соҳани такомиллаштириш билан боғлиқ бир қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, бу борадаги дастлабки қадамлар ташланмоқда.

  Матбуот анжуманида аккредитация тизимини такомиллаштириш, лабароторияларни замонавий ускуналар билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, соҳада ислоҳотларни жадаллаштириш, ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш юзасид ан ”Ўзбекистон Аккредитация маркази” Давлат корхонаси раҳбари Ансабхон Зокиров ва марказ бўлим бошлиғи Маҳмуд Хайруллаевлар ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтардилар.

                                                                                                                                                    Ўлжабой ҚАРШИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент халқаро аэропортида янги юк терминали қурилади

"Тошкент" халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда...

Больше похожих статей

×