11.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар давом этади. Кейинги манзил -Андижон ва Фарғона вилоятлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказишади. Иккинчи даврада гуруҳлар аввал қабул ўтказмаган вилоятга боришади ва бу билан гуруҳлар томонидан ҳар бир вилоят фуқаролари қамраб олинади.

Бу сафар гуруҳ аъзолариАндижон ва Фарғона вилоятларига боришади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Андижон вилоятида бўлади.

 Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи эса Фарғона вилоятида жорий йилнинг 7-9 июль кунлари иш олиб боради.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан  келтирилган жадваллар орқали танишиш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×