32.6 C
Узбекистан
Среда, 3 июля, 2024

Янгиҳаётликларнинг “эски” муаммолари кун тартибига қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ўтказилган оммавий қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар судлари ҳамда 20 дан зиёд вазирликлар, идора-ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этди.

Оммавий мулоқотларда Олий суд ва тизим судьялари томонидан 130 та мурожаат кўриб чиқилди. 19 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. 49 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 62 та мурожаат назоратга олинди.

Қабуллар жараёнида ташкил этилган сайёр суд мажлисларида 9 нафар шахснинг иши ҳар томонлама кўриб чиқилиб 5 нафар шахс жавобгарликдан озод этилди.

Маълумки, пойтахт атрофида узумчилик ва боғдорчилик ширткатига қарашли дала ҳовлилар мавжуд. Йиллар давомида мазкур дала ховлиларда боғдорчилик билан шуғулланиш учун одамлар кўчиб кела бошлаган. Натижада бу ерларда муқим ўрнашиб қолишган. Одамлар томонидан ўзбошимчалик билан уй жойлар барпо этилиши натижасида ўз-ўзидан кўчалар, хонадонлар вужудга келган. Аммо кадастр ҳужжатларида дала ҳовли сифатида қайд этилиб қолаверган. 2011 йилда ҳукумат томонидан шу каби ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган дала ҳовлиларга  амнистия эълон қилиниб, мулк ҳуқуқи беришга руҳсат этлган. Бироқ, 6 та ана шундай ширкатга қарашли дала ховлилар қолиб кетган. Уларнинг бир қисми Қуйичирчиқ, Зангиота ва Бектемир туманлари ҳудудини эгаллаган. Айни пайтда Бектемир туманинг бир қисми Янгиҳаёт туманига ўтиши муносабати билан ширкатга қарашли дала ҳовлилар ҳам шаҳар ҳудудига киритилади.  Бу ердаги ҳолат шундан иборатки,  аҳоли пунктининг мақомига ҳалигача аниқлик киритилмаган. Ҳар бир қурилган хонадонларга мулк ҳуқуқи берилмаган ва кадаср ҳужжатлари қилинмаган. Ушбу ҳудудда яшовчи Умида Нишонбекова ушбу манзилда 390 та оилага мулк ҳуқуқи берилиши ва кадастр қилиниши, маҳалла маҳалла мақоми зарурлиги юзасидан Тошкент шаҳар халқ қабулхонаси мутасаддиларига мурожаат қилади. Мазкур масала “йўл харита”сига киритилиб, Вазирлар маҳкамасига ширкат ҳудуди ўрнида янги маҳалла барпо қилиш, оилаларга мулк ҳуқуқи бериш бўйича таклиф киритилди. 

Оммавий мулоқотларда Бош прокуратура, шаҳар ва туман прокуратуралари 83 та мурожаатни кўриб чиқди.

Уч кунлик оммавий қабулларда соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тизим идоралари томонидан 43 та мурожаат кўриб чиқилган бўлса, шундан 18 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Гулзор маҳалласи аҳли номидан мурожаат қилган Абдумажид Қувондиқовнинг айтишича, маҳалла илгари Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани тасарруфида бўлган. Ҳудудда намунавий лойиҳалар асосида янги турар-жойлар барпо қилинган, аммо инфратузилмани ривожлантириш эътибордан четда қолган. Айниқса, ўтган асрнинг ярмида қурилган мактаб таъмирталаблигидан ташқари, аҳоли сонининг ўсиши натижасида ўқувчиларни уч сменада ўқитиш учун ҳам торлик қилиб қолган. Мурожаат Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан қабул қилиниб, 2023 йилгача 650 ўринли янги мактаб биносини қуриш, ҳозир эса мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун мактабда капитал таъмирлаш ишлари бошланиши маълум қилинди.

Оммавий қабул жараёнларида мутасаддиларга миннатдорлик билдириш учун атайин келган юртдошларимиз ҳам кўп бўлди. Мисол учун, “Бинокор” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар маҳалласидаги болалар боғчаси яқин-яқингача ўта абгор, ҳеч қандай шароит йўқ бўлгани, мурожаатчилардан бири Шоҳида Алимованинг аввалги оммавий қабулларда мактабгача таълим вазирлиги мутасаддиларига мурожаатидан сўнг масала Халқ қабулхонаси назоратига олингани, жойига чиқиб ўрганилгач, “йўл харита”сига киритилиб, инвестиция дастури асосида тубдан таъмирланганини билдиришди. Бундан, табиийки, маҳалла аҳли мамнун.

Янгиҳаёт туманидаги оммавий қабулларда фуқаролар томонидан жами 884 та масала кўтарилган бўлса, уларнинг 139 тасига жойида ечим топилди, 87 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 658 та масала назоратга олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентнинг Юнусобод туманини сув босди

Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм  катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келди. Айни пайтда туманнинг...

Больше похожих статей

×