20.7 C
Узбекистан
Понедельник, 7 октября, 2024

Сенаторлар “Хўрланганлар ва унутилганлар”дан хабар олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Яқинда ижтимоий тармоқларда имконияти “Хўрланганлар ва унутилганлар” номли видеолавҳа тарқалди. Унда келтирилган ҳолат Сенат аъзолари томонидан ўрганилди, дея хабар беради Юқори Палата Ахборот хизмати.

Ёзилишича, Жиззах вилояти Мирзачўл туманида яшовчи фуқаро Ж.Ўразбаеванинг ногиронлиги бўлганлиги сабабли, иккинчи қаватдан уй беришганлигидан норози бўлиб, қилган мурожаати жорий йил 8 июнь куни сенаторлар Н.Мухторова ва С.Суярова томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Натижада қуйидагилар аниқланди:

Ж.Ўразбаева 2018 йилга қадар МФЙ ҳудудидаги Гагарин кўчаси 29-уй 2-хонадонда яшаб келган. 2018 йил ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури доирасида муддати ўтган эски типдаги барак уйлар бузилиб, ушбу уйларда яшовчи оилалар, шу жумладан, фуқаро Ж. Ўразбаева ҳам “Мурувват” уйидан бепул уй-жой билан таъминланган.

Ж. Ўразбаеванинг турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етган фарзанди борлиги эътиборга олиниб, вақтинчалик иккинчи қаватдаги икки хонали бепул уй-жой берилган. Улар барча коммунал тўловлардан озод этилган.

МФЙ раиси томонидан бир неча маротаба иккинчи қаватдан биринчи қаватга кўчириш масаласи ёки “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида кам таъминланган оилалар учун бир қаватли ижтимоий уйларга кўчиб ўтиш таклифи берилганда, фуқаро Ж.Ўразбаева рад этган.

Ўз ўрнида, фуқаро Ж. Ўразбаевага маҳаллий ҳокимият органи томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмаяпти, деб тарқатилган хабар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Ўрганишлар давомида унга мунтазам равишда моддий ёрдам, озиқ-овқат ва ҳомийлик ёрдамлари берилиб келинаётганлиги аниқланди. Шунингдек, у тиббий кўрикдан ўтиши таклиф этилганда, рад этган.

Шунингдек, Ж.Ўразбаеванинг қизи А.Кенгесова “Ёшлар дафтари”га киритилган. Унга томорқа сифатида фойдаланиши ва даромад қилиши учун 0.50 сотих ер майдони ажратилган. Бироқ, фуқаро А.Кенгесова томонидан берилган ер майдонини олиш рад этилган.

Сенат аъзолари томонидан Ж.Ўразбоеванинг мурожаати алоҳида назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи К.Жумаевнинг етти ёшли қизи С.Мусурмонқуловани даволатиш учун моддий ёрдам ажратилмаётганиги тўғрисидаги ҳолат Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов томонидан атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Жарқўрғон туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” жамғармасидан бемор С.Мусурмонқулованинг биринчи жарроҳлик амалиёти учун 7 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилганлиги, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Болалар ортопедия бўлими томонидан 2021 йил 9 апрелда берилган касаллик тарихидан кўчирмада қайта кўрик бир ярим ойдан кейин бўлиши, бироқ иккинчи жарроҳлик амалиёти қачон амалга оширилиши белгиланмаганлиги аниқланди.

Жорий йил 7 июнь куни сенатор Б.Бўтаева К.Жумаев билан телефон орқали боғланганда, у қизини даволатиш учун Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлигини маълум қилган.

Сўнг жорий йил 8 июнь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов К.Жумаев билан Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган травматология илмий-амалий марказида учрашди. Унинг қизи С.Мусурмонқулова ва жарроҳлик амалиётини қилган шифокор билан суҳбатлашди. Шифокор томонидан С.Мусурмонқуловада иккинчи жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурати шифокорлар томонидан аниқ эмаслиги маълум қилинди.

 К.Жумаевга қизи С.Мусурмонқуловани реабилитация муолажаларини олиш учун Республика ихтисослаштирилган травмотология илмий-амалий марказига даволанишга ётишида сенатор О.Иминов томонидан амалий ёрдам кўрсатилди ва К.Жумаевнинг мурожаати назоратга олинди.

Таҳририятдан:

Ҳар икки ҳолатда ҳам мурожаатчиларнинг муаммолари бўйича важлари сенаторлар уларни ўрганганда тўлиқ тасдиғини топмаяпти.

Шу ўринда бир фикр туғилади. Одамларимиз боқимандаликка ўрганиб қолмаяптимикан?? Буни ижтимоий тармоққа жойлаштираётганлар масалани тўлиқ ўрганаяптими, ўзи?

Яна ким билсин…

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қандли диабет: Олимлар инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиш йўлини топди

Хитой олимлари илк бор илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали қандли диабетнинг биринчи ва иккинчи турини даволашга муваффақ бўлди. Ушбу янги муолажа...

Больше похожих статей

×