13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Қурилиш вазири “12-трест”нинг давлат харидларини тендерларсиз қўлга киритганига муносабат билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон қурилиш вазири Ботир Зокиров Самарқандда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “12-трест”нинг давлат харидларини тендерларсиз қўлга киритганига муносабат билдирди.

–  Бундай ташкилотларнинг ўзи жудаям кам. “12-трест”га айрим объектларнинг ишониб топширилиши сабаблари бор. Чунки ташкилотнинг тарихи бор, кадри бор, сифат, муддат, дегандай. Ҳамма объектнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Ўша қонун-қоидаларни ҳар ким ҳам сақлолмайди, қилолмайди. Бу ташкилот мустақиллик йилларидан бери кўплаб биноларни қуриб келган, — деди вазир.

Шунингдек, тендерсиз давлат харидларини бериш масаласи Қурилиш вазирлигига боғлиқ эмаслигини, бу борада Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқишини ва шу асосда иш олиб борилишини маълум қилди.

–  Бу борадаги ваколат Ҳукуматда. 51 фоиз давлат улуши бўлгандан кейин менга унинг (“12-трест” АЖнинг, -таҳр.) совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ, — деди Ботир Зокиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда кўп миллиардли давлат харидларини тендер савдоларисиз қўлга киритган “12-трест” акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва турмуш ўртоғи ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Маълумот учун, Тошкентдаги Мустақиллик майдони ёнида жойлашган маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қуриш бўйича 431,5 млрд сўмлик лойиҳа тендер савдоларисиз “12-трест” компаниясига берилгани ҳам маълум қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×