13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Бизнесим учун телеграм канал очайми, ёки веб-cайт?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Биласизми, 2020 йилда дунёдаги электрон тижорат ҳажми 3,914 трлн.долларни ташкил этди. Буни анъанавий дўконларнинг мажбурий ёпилиши бутун дунёдаги истеъмолчиларни онлайн харид қилиш хизматларидан фойдаланишга мажбур бўлганлари билан боғлаш ҳам мумкин.

Пандемия сабабли ўрнатилган карантин чекловлари Ўзбекистонда ҳам онлайн савдолар ривожланишига замин яратди. Тижоратчилар электрон савдоларнинг қулай, хавфсиз ва ортиқча сарф-ҳаражатларнинг олдини олишига ишонч ҳосил қилган ҳолда ўз бизнесини онлайн платформага ўтказишди. Шу ўринда эндигина бизнесга кириб келаётган ёки анча йиллардан буён савдо соҳасида бўлган тадбиркорларда бир савол туғилади: “Бизнесим учунтелеграм канал очайми ёки веб-сайт?”

Ҳозирда аксарият онлайн-дўконлар ва хизматлар эгалари телеграм канал очишнинг ўзи билан кифояланади. Албатта телеграм канал очишнинг қулайлиги ва бепул эканлигини ҳисобга олсак, бу энг тўғри танлов. Аммо веб-сайт телеграм каналдан фарқли равишда бизнес эгаси ва у кўрсатаётган хизматлар ёки тақдим этаётган маҳсулотлар имиджини белгилаб беради ҳамда нуфузини оширади.

Энди эса телеграм канал ва веб-сайт яратиш жараёнининг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқамиз.

БИЗНЕСИНГИЗ УЧУН ҚАЙ БИРИ МАЪҚУЛ?

Агар сиз кичик тадбиркорлик, масалан, болалар кийимларини олиб-сотиш билан шуғуллансангиз, телеграм канал очганингиз маъқул;

Вақтинчалик ёки мавсумий тадбиркорлик билан шуғулланганда ҳам телеграм канал очиш қулай;

Ўз бизнесингизни эндигина бошлаб, муваффақиятга эришишга ишончингиз комил бўлмаган ҳолларда ҳам дастлаб телеграм каналда бизнес юритиш айнимуддао;

Агар сиз ишлаб чиқариш корхонаси ёки бошқа бирор бизнес эгаси бўлсангиз веб-сайт очишингиз лозим. Чунки айнан веб сайтгина рақобатчилар орасида нуфузингизни оширади;

Келажакда ривожланиши ва оммалашуви муқаррар бўлган янги бизнес бошлашда ҳам веб-сайт очишга мурожаат қилинг;

Машхур бренд маҳсулотлари сотуви билан шуғулланганда ҳам веб-сайт очиш хизматидан бойдаланганингиз маъқул.

Муҳим тавсиялар:

Янги бизнес учун дастлаб телеграм канал ташкил этиб, кейинчалик ўз веб-сайтингизни очишингиз ҳам мумкин. Интернетда ушбу савдо платформаларининг ҳар иккаласига ҳам эгалик қилиш бизнесингиз учун фақат фойда келтиради;

Веб-сайт очишда унинг ҳамён боп вариантини танлаш ёки арзон бўлган веб студиялар хизматидан фойдаланиш ярамайди. Чунки аксарият арзон веб-сайтлар бир хил шаблон асосида яратилади ва сифатсизлиги сабабли бизнесингиз обрўйига салбий таъсир кўрсатиб, харидорларнинг сизга бўлган ишончи йўқолади;

Веб-сайт яратишга буюртма берганда SEO тарғиботини амалга ошириш хизматидан ҳам фойдаланинг. Бу компаниянгиз интернет қидирув тизимининг юқори ўринларига чиқишини кафолатлайди. Натижада аудиториянгиз кенгайиб, мижозларингиз сони ортади ҳамда даромадингиз ўсиб боради.

Эслатма: Веб-сайт дизайнинг яратишда дизайн сизнинг компаниянгиз кўрсатадиган хизмат ёки тақдим этаётган маҳсулот турига мос бўлишига эътиборли бўлинг.

Телеграм канал очасизми ёки веб-сайт, унда сиз кўрсатган хизмат ёки маҳсулот

харидидан мамнун мижозлар фикрлари ва шарҳлар бўлиши зарур. Бу харидорларнинг

бизнесингизга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×