29 C
Узбекистан
Вторник, 9 июля, 2024

Мактабгача таълим вазирлиги билан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,510участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
10 февралдаги “Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилди.

Фармон талабларидан келиб чиқиб, эндиликда адлия вазири ўринбосарлари ўзларига бириктирилган давлат органлари
ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлашга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиб боради.

Шунингдек, ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари
ва топшириқларнинг аниқ амалий натижаларга эришилиши таъминланмасдан, юзаки бажарилишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўришлари ва уларнинг ўз вақтида, сифатли ижро этилиши устидан таъсирчан мониторингни таъминлашлари лозим.

Шу мақсадда бугун Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалий учрашув ташкил этилди.

Учрашувда, аввало, юқорида келтирилган Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, ушбу вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, хусусан, Президент ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир фаолияти таҳлил қилиниб, эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар ҳақида фикр алмашилди.

Шу билан бирга, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Ijro.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 182 та президент ҳужжатларидаги қарийб 700 га яқинтопшириқларнинг ижро этилганлик ҳолати, муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Амалий учрашув якунида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қонунчилик ҳужжатлари
ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш ва назоратини олиб боришни янада яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Бундай амалий учрашув ва мулоқотлар келгусида мунтазам ташкиллаштирилиб, Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари
ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмак кўрсатиб борилади.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Андижонда ҳам «пешеход»дан ўтаётган қизчани машина уриб кетди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида «Cobalt» пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган қизчани уриб юборгани айтилган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ...

Больше похожих статей

×