34.9 C
Узбекистан
Среда, 14 мая, 2025

Эндиликда техникум ва коллеж ўқувчилари камида икки кун ўқиб, қолган кунлари ишлаши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади. бу борада Ҳукуматнинг “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Дуал таълим – бу таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб борувчи тизим бўлиб, қарорга мувофиқ, дуал таълимни ташкил этиш учун ҳокимликлар ва манфаатдор вазирликлар томонидан ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёж аниқланади ва таклиф тайёрланади.

Шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.

Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталар бўйича ўқувчиларни қабул қилади.

Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартнома тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Бунда ўқувчи учун ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.

Ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади, қолган кунлари тегишли ташкилотларда амалиёт билан бирга ишлаши ҳам мумкин. Ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.

Маълумот учун, 2020 йилдан бошлаб, Ўзбекистонда янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ташкил этилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×