11.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Истанбулда ўзбекистонлик дея гумон қилинган шахс вафот этди. Уни таниганлар алоқага чиқиши сўралмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигига жорий йил март ойида юборилган факсограммада 2020 йил октябрь ойи бошларида кучли заҳарланиш оқибатида ҳушини йўқотган, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва мобил телефонига эга бўлмаган шахс Истанбул шаҳридаги “Göztepe prof. dr. Süleyman Yalçın şehir hastanesi”га ётқизилгани, кейинчалик “Cinar 2 Bakım Merkezi”га кўчирилгани маълум қилинган. 

Ушбу шахс интенсив терапия бўлимига ўтказилишидан олдин ўзини 1987 йилда туғилган “Саид Номатов” деб айтган (Ўзбекистон фуқароси бўлиш мумкин). 

“Бош консулхона ходимлари томонидан кўп маротаба шифохонага ташриф амалга оширилишига қарамасдан, шахснинг аҳволи ўта оғирлиги туфайли уни исми шарифи ва қайси давлат фуқароси эканлигига ойдинлик киритиш имкони бўлмади”, дейилади Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабарида

У 23 март куни “Cinar 2 Bakım Merkezi”да вафот этган.  

Шу муносабат билан, Консуллик ушбу шахсни таниганлардан Истанбулдаги Бош консулхонага ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулдаги вакилига  +90 (212) 3232037 рақами орқали мурожаат қилишларини сўрамоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×