Чимёнда — “Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивали ўтказилди

0
488

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 12-14 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида анъанавий “Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивали ўтказилди. Мазкур фестивалда мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ҳамда йирик корхона-ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини-футбол, тоғ чанғиси ҳамда сноуборд бўйича ўзаро мусобақалашди. Ушбу фестивалга 200 нафар спорт тарғиботчилари ҳамда 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилган. Унда Оммавий Ахборот Воситалари ходимлари ҳам бевосита иштирок этишяпти. Яъни, улар мусобақа жараёнларини кенг ёритиш билан бирга ўзлари ҳам барча спорт турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларда ўз омадларини синаб кўришти.

Иккинчи бор ўтказилган “Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивалини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган спорт тарғиботчилари орасида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни кенг тарғиб қилиш, қолаверса, улар ишлаётган ташкилотларда ҳам соғлом турмуш тарзини оммалаштириш орқали спорт мусобақаларини мунтазам ўтказишдан иборат.


Фестиваль доирасида спорт тарғиботчилари учун махсус ўқув-семинар ҳам ташкил этилди ва семинар якунида тарғиботчиларга сертификатлар тақдим этилди.

1-ўрин эса “Бургутлар” жамоасига насиб этди. Жамоа аъзолари:

Абдурахмонов Тохир– Навоий вилояти ҳокимлиги

Ахунжонов Дилшод – «O‘zyo‘linspeksiya»

Абдушерозов Аброр – “Марказий банк”

Джумабаев Аброр – “Новости Узбекистана” газетаси ва сайти

Сафаров Сардор – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Тураханов Ойбек – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь