15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ваҳима ва шов-шув қилманг, мутаҳассислардан сўранг!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Олмалиқ КМК” АЖ Мис эритиш заводи (МЭЗ) шлакини ихтисослаштирилган шлак ағдармаларига тўкиш жараёни тасвирга олинган ролик тарқалди. Унда муаллиф мазкур соҳанинг мутаҳассиси бўлмаганлиги сабабли ортиқча эҳтиросларга берилиб, “Даҳшат, экологиямизга зарар эмасми бу?!” сарлавҳаси билан омма эътиборига ҳавола қилган.

Ушбу вазиятга ойдинлик киритсак.

Шлаклар мис эритиш ишлаб чиқаришишинг техноген чиқиндилари ҳисобланади. шлак қуймаси сақланадиган ағдарма яқин посёлкадан (Тошкент вилояти, Олмалиқ ш.) 7,5 км масофада жойлашган бўлиб, вилоят ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларидан узоқда жойлашган. Ағдарма МЭЗ билан техник мақсадлар учун мўлжалланган темир йўл линияси орқали уланади. Иншоот 1958 йил 17 майда МЭЗ билан комплекс лойиҳаланган ва 1964 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Лойиҳага кўра, шлак қуймаси учун ажратилган майдон 57,5 гектарни ташкил этади.

Республика умумий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ўсиш динамикасида ЯИМ нинг муҳим қисми бўлган саноатнинг ўсиши алоҳида аҳамиятга эгадир. Ўсиш суръатини сақлаш бутун ишлаб чиқариш циклига комплекс ва инновацион ёндашувни талаб этади. Хом-ашёни қайта ишлашга комплекс ёндашув минералогик хом-ашёнинг дастлабки шакли ва тузилишидан эмас балки саноат чиқиндиларидан фойдаланишни, яъни улардан қимматбаҳо компонентлар олишни талаб қилади.

“Олмалиқ КМК” АЖда ҳам техноген чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш бўйича бутун саноат цикли шакллантирилган.

Ишлаб чиқариш режаларига мувофиқ шлак ағдармасининг ўртача йиллик ўсиши 800-900 минг тоннани ташкил этади. Ҳисобот даври учун 1964 йилдан бошлаб ағдармани шакллантирилганини инобатга олган ҳолда 2020 йил 1 август ҳолатига кўра, шлак заҳираси 7,9 млн. тоннани ташкил этади.

Сўнгги йилларда “Олмалиқ КМК” АЖ да ишлаб чиқаришнинг кескин ўсиши ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича инновацион технологияларни жорий этилиши кузатилмоқда, хусусан, 2-сонли Мис бойитиш фабрикасида (МБФ-2) шлакни қайта ишлаш йилига 650 минг тоннани ташкил этмоқда. Ушбу технологик цикл амалда чиқиндиларсиз ҳисобланади, чунки бойитиш фабрикасида шлакларни қайта ишлаш вақтида кейинчалик мис концентратини олиш учун мис бирикмалари жалб қилинади ва ишлаб чиқариш чиқиндилари цемент ишлаб чиқаришда қўшимча темир моддаси сифатида қўллаш мақсадида цемент заводларига юборилади. Бойитиш фабрикасида шлакларни қайта ишлаш жараёни хом ашё учун маълум ҳарорат параметрларини талаб қилади, шунинг учун суюқ шлаклар совутиш ва ундан кейинчалик қайта ишлашда фойдаланиш мақсадида шлак ағдармаларидаги махсус ариқларга қуйилади.

Шунингдек, бизнинг Филиал “Олмалиқ КМК” АЖ нинг техноген чиқиндиларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича турли лойиҳаларида иштирок этади. Масалан,
460 миллион сўмлик хўжалик шартномаси асосида ишлаб чиқаришнинг техноген чиқиндиларидан рангли, қимматбаҳо ва ноёб металларни ажратиб олишнинг инновацион технологияси ишлаб чиқилмоқда. Жанубий Кореянинг “SEBINE Technology” компанияси, “KITECH” илмий-тадқиқот институти ва “KEIMYUNG UNIVERSITY” билан ҳамкорликда “Олмалиқ КМК” АЖ техноген чиқиндиларини комплекс қайта ишлаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Олмалиқ КМК” АЖ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқлаш учун техноген чиқиндиларнинг ҳолати ва таркиби бўйича ҳисобот ҳужжатларини тайёрлайди. Ушбу давлат қўмиталари шлак ағдармаларида шлакларни сақлаш шароитларини автоном назорат қилади ва мониторингини олиб боради.

Баъзи “Экологик экспертлар” томонидан вазиятни бўрттирилиши масаласига қуйидагиларни аниқ айтиш мумкин:

Биринчидан, суюқ шлак – “Лава” эмас.

Иккинчидан, “Эксперт” бу видеоматериални ўз мулоҳазалари билан ўртага ташлашдан олдин, ҳеч бўлмаганда, томошабинлар бўлаётган воқеалар тафсилотини тушуниши учун қаердадир ёритилган кузатув материалларини кўрсатиб ўтиши лозим эди.

Учинчидан, шлак тупроққа чуқур кириб бориш хусусиятига эга эмас ва шунга мос равишда атроф-муҳитни, жумладан грунт сувларини ифлослантира олмайди.

Тўртинчидан, ушбу технологик цикл 50 йилдан ортиқ фаолият кўрсатиб келмоқда, шлакларни кейинги қайта ишлаш фақат сўнгги йилларда йўлга қўйилганлигини инобатга оладиган бўлсак, бу жараён атроф-муҳитга сезиларли салбий оқибатларни келтириб чиқармайди деган хулоса табиий равишда шаклланади.

т.ф.д. Ф. УМАРОВ «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали директори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×