17.6 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Оила институтини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун 9 декабрь куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари ҳамда бошқа соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида оилавий ажримларни олдини олиш, фарзандларнинг таълим-тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинди.

Хусусан, ёшларнинг мустақил ҳаётга моддий ва руҳий томондан тайёр бўлмасдан оила қуриши, бепуштлик, ёшларнинг репродуктив саломатлигидаги муаммолар, эр-хотиннинг оилавий масалаларда ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини турли шахслар томонидан чеклаш кабилар оилавий ажримларнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам фикр алмашинилиб, алимент ундиришдан асосий мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ажралишнинг салбий оқибатларини камайтириш эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида адлия вазири Р. Давлетов алимент тўлаш амалиёти бўйича жорий ҳолат ҳамда ушбу масала бўйича хорижий давлатлар тажрибаси таҳлилий қиёслаб, соҳани такомиллаштириш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди.

Йиғилиш натижаларига кўра, мажбурий оилага тайёрлов курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни бепул асосда бепуштлик юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, никоҳнинг дастлабки 3 йиллигида ёш оилаларнинг моддий фаровонлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли шартларда маиший, ипотека
ва автокредитлар ажратиш, алимент тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ масалаларни тарафлар ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилган пайтда мажбурий равишда ҳал қилиш, алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш шаклидаги таъсир чораларини қўллаш бўйича билдирилган таклифлар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш...

Больше похожих статей

×