21 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Яна бир бор беодоб гап-сўзлар тўғрисида …

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Киши қанчалик тубан бўлса, димоғи шунчалик юқори кўтарилади.

У қалби билан етишмаган жойга бурни билан интилади.

Умар Хайём

Сўнгги вақтларда айрим амалдорларнинг инсон қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлари тўғрисида навбатдаги хабарлар юзасидан одамларнинг ғазабланган овозлари ижтимоий тармоқларни ларзага келтирмоқда. Нима учун бугунги кунда баъзи бир амалдорлар учун ҳақоратлаш, таҳдид қилиш ва камситишлар раҳбарликда меъёрга айланмоқда? Агар ҳозир бунинг барчасига таг-томири билан барҳам берилмаса, у тизимга айланиши мумкин ва нохуш оқибатларга олиб келади. Албатта, бу ҳолат бизни ранжитади.

Эслатиб ўтишни истардимки, собиқ СССР кенгликларида Ўзбекистон ҳақида сўз юритилганида, алоҳида миллий маданиятимизга хос бўлган одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳар доим мисол сифатида келтирилади. Шулар ичида боадаблик, сабр-тоқатлилик, ота-онага, ёши улуғ одамларга катта ҳурмат, меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлиш намуна сифатида келтирилар эди. Катталар ёшларга алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлишади. Мен, олдин Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири лавозимини эгаллаган шахс сифатида, мамлакатимизнинг турли ҳудудларига иш бўйича боришимга тўғри келган. Кўпинча, оппоқ сочли кексалар вояга етмаган болаларга меҳр билан “Сиз” деб мурожаат қилишларининг гувоҳи бўлганман. Болалар ҳам уларга худди шундай тарзда муносабатда бўлишган.

Сунги вақтларда аммовий ахборот воситаларида чиққан хабарлар юзасидан бизда ушбу ёввойи манманлик, катталарга ҳурматсизлик, амалдорлар томонидан бетга чопарлик, ҳақорат қилишлар қаердан пайдо бўлди? Ахир раҳбар жамиятда руҳий муҳитни шакллантирувчи шахс, тарбиячи ҳисобланади. Айрим бепарво раҳбарлар атрофдагиларга, қолаверса, ўз оила аъзоларига қандай намуна кўрсатмоқда? Сўнгра эса, уларнинг баъзи бир оилала аъзоларида жамиятнинг оддий қоидаларини эътиборга олмасликни шараф деб ҳисоблайдиган бундай ўзбошимчалар қаердан пайдо бўлди деб ҳайрон бўламиз. Баъзан, кўчада кетаётиб, ёшларнинг қандай сўзлашишларини эшитасиз ва ҳатто баъзида қизларнинг беодоб гап-сўзларини эшитиш мумкин. Улар мутлақо уялмаган ва атрофдагиларга эътибор қаратмаган ҳолда, беадаб сўзларни ишлатган ҳолда бир-бирини ҳақоратлашлари мумкин. Ким билади, бу ҳам ўзидан катта ёшлиларни “ҳурмат қиладиган” катталардан олинган одатларга тақлид оқибатлари бўлиши мумкин. Гарчи ҳар қандай қўполлик, ҳақорат ҳеч нимани ҳал қилмайди, фақат ҳақоратланган шахснинг ғазабини, нафратини уйғотади холос. Бу, охир-оқибатда, ҳукумат ва жамият ўртасида жарлик ҳосил бўлишига олиб келади ва муҳитнинг ўзи Ўзбек деган пок, муносиб номни аста-секин сиқиб чиқаради. Улкан ҳажмли ишлар туфайли айрим раҳбарларда  муаммони қўпол тарзда ҳал қилишга уриниш истагида нерв тизими бардош бера олмаслиги мумкин. Раҳбарликнинг йўл қўйиб бўлмайдиган усулларига таянган ҳолда бундай янги жамиятни қуришдек хайрли вазифани ҳал қилиш мумкин эмас. Таҳқирланган ходим, тобе раҳбар шу тарзда ўзаро муносабатлар муҳитини шакллантириш орқали ўз жамоасида ва ниҳоят оиласида ушбу хатти-ҳаракатни айнан такрорлаши кундек равшан эмасми? Шундай қилиб, барча жойда муҳитни заҳарлайдиган янги муҳит шаклланади. Ишонинг, агар бу ҳозир тўхтатилмаса, келгуси раҳбарлар авлодида буни бартараф этишнинг имконияти бўлмайди. Бу эса, ўз навбатида, бизнинг миллий кодимиз ўзгаришига олиб келади, бунда ҳақоратлаш, бир шахснинг манманлиги, такаббурлиги, димоғдорлиги ва бошқаларнинг ўта лаганбардорлиги инсоний муносабатларни белгиловчи хусусиятга айланади.

Мен мамлакатимиз олдида Янги Ўзбекистонни қуриш улкан вазифалари турганлигини яхши тушунаман. Президентимиз Шавкат Мирамонович Мирзиёев жамиятимизни барча соҳаларда янгилаш учун улкан ҳаракатларни амалга оширмоқда. Келинг, биз ҳам унинг ҳаракатларига, жамиятимизни такомиллаштириш бўйича мардонавор интилишларига муносиб бўлайлик. Ҳокимлар ўзларини Президентнинг жойлардаги вакиллари деб атайдилар, шундай экан, ҳурматли ҳокимлар, келинг, сўзда эмас, балки ўз иш услубингиз билан Президентимиз ишончини оқланг, шундагина биз Президентимиз билан маънан бирлик, Ватанга умумий меҳр-муҳаббатимиз, буюк халқимиз анъаналарига содиқлик туфайли янада кучли бўламиз.

Кечирасиз, биз катта авлод ҳам раҳбар бўлганмиз, бутун туманлар, шаҳарлар, тармоқларга етакчилик қилганмиз ва олдимизда турган вазифалар ҳам улуғвор эди. Жараёнларни камситиш ва ҳақорат қилишларсиз бошқариш мумкин эмаслигига ҳеч қачон ишонмайман. Тарихимиз инсон қадр-қиммати камситилмаган ҳолда одамларни бошқариш қобилиятига эга бўлган тарбияловчи, ўқитувчи, мураббий, ҳақиқий марҳаматли, ҳар доим ўзини сўровчи ўрнига қўйган турли мавқедаги кўплаб раҳбарларни билади. Ш.Р. Рашидов, М.М. Мусаханов, А.А. Ходжаев, ҳозирги кунда ҳаёт А.У. Салимов ва бошқа кўплаб шахслар ана шундай улуғ мураббийларимиз бўлишган. Уларнинг раҳбарлик фаолиятида хушмуомалалик асосий омил ҳисобланган. Бу уларнинг кўп сонли фазилатларидан бири бўлган. Уларнинг раҳбарлик тажрибасини ўқиб-ўрганинг.

Яқинда “Ҳаёт мазмуни” номли китоб нашрдан чиқди, уни Интернетда Тошкент шаҳар раҳбарларидан бири Вахид Ахунович Казимовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги сайт орқали ҳам топишингиз мумкин. У ерда Вахид Ахунович ҳамкасбларининг унинг раҳбарлик усуллари ҳақидаги хотиралари тўпланган. Унинг ўз ҳаёти ҳақидаги шахсий хотиралари ҳам бор. У ёшлигида, Шароф Рашидович раҳбарлигида қандай вояга етганлигини ва кўп сонли раҳбарларга мураббий бўлганлигини хотирлайди. Менинг Вахид Ахунович ҳақидаги хотираларим ҳам ушбу тўпламга киритилган. Китобдан фақат бир лавҳани эътиборингизга ҳавола қиламан:

“Бир куни Вахид Ахунович менга қўнғироқ қилди (у пайтда мен Фрунзе райони (ҳозирги Яккасарой тумани) партия комитетининг биринчи котиби лавозимида ишлардим) ва биз – район ижроия комитети раиси Б.И. Бекмирзаев билан уни Пединститут ёнидаги пойабзал фабрикаси олдида кутишимизни сўради. Биз бу нимани англатиши мумкин деб хавотирлана бошладик.

Вахид Ахунович фабрика олдига келгач, бизни пойабзал фабрикасидан аэропортгача пиёода боришга таклиф қилди. У индамай, ҳеч нарса демай борар, йўлимизда учраган камчиликларга бир зум назар солиб тўхтарди. У бизга танбеҳ бермади. Биз ўзимиз ўз камчиликларимизни кўрардик. Бу қурилиш ва маиший ахлат, қуриган шох-шаббалар, тозаланмаган ариқлар, ахлат қутилари йўқлиги, қаралмаган газонлар, ёрилган тротуарлар каби камчиликлардан иборат этиб пиёода сайримиз охирида у шундай деди: “Сайримиз фойдали бўлди деб умид қиламан”. Биз билан хайрлашиб ва бир ойдан сўнг сайр такрорланишини огоҳлантириб, машинага ўтириб кетди. Кўрдингизми, раҳбарлик услубларидаги қандай нозик усул. Нафақат ҳақоратсиз, балки ягона сўзсиз натижага эришиш. Раҳбарлик маҳорати айнан шундан иборат”.

У одамларни эшитиш қобилиятига эга эди. Вахид Ахунович уларнинг дарди ва ташвишини ҳис қиларди. Унинг сўз бойлигида беадаб сўзлар мутлақо йўқ эди. У ҳеч қачон, ҳеч бир вазиятда ўзини йўқотмасди. Танбеҳлар ҳеч қачон овоз кўтарилмаган, одамга йўл қўйилган хатоларини тузатиш имконияти берилган ҳолда нозик шаклда, хушмуомалалик билан берилар эди. Агар хатолар ёки ҳаракатсизлик такрорланса, дарҳол жазо берилар ва юз берган вазият бақириқ-чақириқларсиз, хотиржам, холисона кўриб чиқилар ҳамда зарур ҳолларда, кадрлар масаласи ҳал қилинар эди.

Вахид Ахунович ошна-оғайнигарчиликка, турли хил зиёфатлар, кечки овқатлар ёки тушликларга, ҳамкасблар билан дўстона ўтиришларга йўл қўймас эди. Буни ўз қўл остидаги ходимлардан ҳам талаб қиларди. Туғилган кунида ёки байрам кунларида унга гуллар ёки бир қути конфет беришга жазм қилолмасдик.

У ҳар доим биз учун фақат ҳалоллик, виждонлилик тимсоли, ўрнак олиш учун ажойиб намуна бўлган.

Унинг раҳбарлигида қўрқинч билан эмас, балки бизга билдирилган ишончни оқлаш мақсадида унга нисбатан ҳис қилинган улкан ҳурмат туфайли ишлаганмиз. Фикримча, ҳақиқий раҳбар меҳнатининг мазмун-моҳияти айнан шундан иборат.

Фото: Испания қироли Хуан Карлос ва қиролича София Тошкент шаҳрининг мехмони. Юқори мартабали сайёҳларни Ўзбекистон Республикасининг Олий Совети Президиуминираиси О.У.Салимов ва шаҳар ижрокўми раиси В.О.Козимов шаҳар метроси билан таништириш вақтида. 1984 йил.

Санобар Ахраловна Ходжаева

1987-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот вазири.
Меҳнат фахрийси, шахсий пенсионер,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш...

Больше похожих статей

×