15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Тошкентда оммавий қабуллар ҳафталиги

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтимиздаги оммавий қабуллар ҳафталиги доирасида муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг халқ билан мулоқоти ташкил қилинди. Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Мудофаа, Ташқи ишлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари алоҳида шўъбаларда аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглади.

Оммавий қабулда Олий суд мутасаддиларига 137 нафар, Бош прокуратура масъулларига 91 нафар, Ички ишлар вазирлигига 56 нафар мурожаатчи ўзларининг аризалари, шикоятлари ва таклифлари билан юзланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мутасаддилари учун ягона мулоқот майдони яратиб берилгани эса суд-ҳуқуқ соҳасидаги бир-бири билан чамбарчас боғлиқ масалаларни ҳамжиҳатликда ўрганиш имконини берди. Ҳар бир соҳа бўйича туман – шаҳар – республика тизимидаги раҳбарларнинг бир столда жам бўлиб, мурожаатларни тинглаши эса ҳар бир масалага самарали ечим топишнинг муҳим омили бўлди.

Анча йил Тошкент молия институтида ҳуқуқшунос бўлиб ишлаган Мирғани Акбаров ноқонуний ишдан бўшатилганидан шикоят қилмоқда. Унинг мурожаатини яқинда Тошкент шаҳар прокуратураси ўрганиб чиққанида, бу фуқаронинг чиндан ҳам ноқонуний ишдан бўшатилгани аниқланди. Мурожаатининг ўрганилиш ҳолатини билиш учун оммавий қабулга келган Мирғани Акбаровга уни ноқонуний ишдан бўшатганларга нисбатан жиноят иши очилгани маълум қилинди. Шаҳар прокуратураси масъуллари бу масалага адолатли ечим топиб, фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклаб беришни, қонуний манфаатлари амалда таъминланишини қатъий назоратга олди.

Чирчиқ шаҳрида яшовчи Шаҳноза Қулфиддинованинг турмуш ўртоғи майор Шерзод Умуров 2014 йили хизматни ўтаётган вақтида вафот этган. 6 йилдан бери фарзандларини ёлғиз ўзи улғайтираётган бу аёл Мудофаа вазирлиги масъулларидан 17 ёшли ўғли Рустамни муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун амалий ёрдам сўраб қабулга келди. Вазирлик масъуллари бу аёлга ўғлининг ота касбини муносиб давом эттириши учун қонун доирасида барча ёрдамни кўрсатишга ваъда берди.

Бекободлик Ўктам Ҳамроев оиласини ҳам анчадан бери ўйлантираётган масалага шу оммавий қабулда ечим топилди. Гап шундаки, Ўктам ака бу қабулда Мудофаа вазирлиги масъулларига оилавий шароитини тушунтириб, 2014 йилдан бери шартнома асосида Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат ўтаётган ўғли Феруз Ҳамроевнинг хизмат жойини уйига яқин ҳарбий қисмлардан бирига кўчирилишида амалий ёрдам сўради. Бу мурожаат ҳам тез орада ҳал қилиб бериладиган, Ўктам Ҳамроев фарзандининг хизмат жойи Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирига кўчириладиган бўлди.

Дейлик, тошкентлик Улуғбек Ибрагимов бир пайтлар ички ишлар тизимида ишлаган, сўнг, мурожаатчининг айтишича, у ноқонуний ишдан бўшатилган. Оммавий қабулда ўзини ишга тиклаб беришларини сўраган Улуғбек Ибрагимовнинг мурожаатини қонуний ўрганиб чиқиш ва адолатли ҳал қилишни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўз назоратига олди.

Пойтахтлик Темур Муродов ҳам қурилиш корхоналаридан биридан ноқонуний ишдан бўшатилганини айтиб, прокуратура масъулларидан қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклаб беришда амалий ёрдам сўради. Масъуллар бу мурожаатни ҳар томонлама чуқур, қонуний ва холис ўрганиб чиқиб, адолатли ечим топиб бериш учун ўзларига беш кун муддат белгилашди.

Тадбиркор Гулсара Умирова раҳбарлигидаги қурилиш корхонаси Миробод туманидаги объектлардан бирида 130 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширган бўлса-да, 2019 йил апрель ойидан буён хизмат ҳақини ҳалигача ундира олмаётган экан. Мажбурий ижро бюроси масъуллари бу масалани ҳал қилиб берадиган бўлди.

Президент Халқ қабулхоналари Тошкент шаҳрида ташкил қилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг оммавий қабулида 414 нафар мурожаатчининг 431 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 86 тасига жойида ечим топилган бўлса, 95 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 250 та мурожаат бўйича эса аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб назоратга олинди.

Пойтахтимиздаги оммавий қабуллар ҳафталиги давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×