-0.6 C
Узбекистан
Четверг, 28 января, 2021

“Бир қадам олдинга, икки қадам орқага» ёки нима учун Молия Вазирлиги расмийлари мамлакат фуқароларининг банк карталари пул ҳаракатини кузатишга ҳаракат қилишмоқда?

Топ статей за 7 дней

Муҳокама мавзуси — носвой, снюс ва никпэклар

Қуйидаги келтирилган маълумотлар фақат 20 ёшдан катта булган шахслар учун мўлжалланган: бунинг сабаби, бу маълумот кимдир томонидан реклама сифатида...

Чапақайлик ҳақида биласизми?

Чапақайлар кўпроқ амалиётчи, ўнақайлар эса назариётчи бўлишади. Чунки миянинг чап ярим шари устунлик қиладиган ўнақайлар нарса ва воқеаларни таҳлил...

Самарқандда газ таъминоти яхшилаш учун нималар қилинмоқда?

Самарқанд вилояти аҳолисини табиий газ билан таъминлаш йўлида бир қатор амалий ишларни бажариш кўзда тутилган. Ана шу вазифалардан бири...

Подпишитесь на нас

51,852участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
2,450участниковПодписаться

Ўзбекистонда молия вазирлиги яширин иқтисодиётига қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон фуқароларининг банк карталаридаги пул ҳаракатини кузатиб боришни таклиф қилди.

nuz.uz сайти муҳарририяти молия вазирлиги расмийларининг бу ташаббуси ҳақида ўқувчиларининг фикрини билишга қарор қилди. Бу юзасидан веб-сайт ва телеграм каналида уч марта иккита савол берилди.

Нима деб ўйлайсиз:

  1. “Бундай кузатиш яширин иқтисодиётга қарши курашишга ёрдам берадими?”
  2. “Бундай кузатиш яширин иқтисодиётни мустаҳкамлайдими?”

Барча овоз бериш жараёнида жами 2,356 нафар ўқувчи иштирок этди, улардан 1,913 нафари (81%) бундай фикрнинг ташаббускорлари фақат яширин иқтисодиётни мустаҳкамлашини айтган.

Умуман, фуқароларнинг фикрича (агар кимгадир муҳим бўлса) яширин бозор билан курашишда Иқтисодиёт Вазирлиги ва эҳтимол бошқа идоралар мансабдорларининг ҳам бу каби истаги, кузатувчиликни мажбурий йўлга қўйиш шундоқ ҳам қийин вазиятни ва мамлакатдаги молиявий институтларга бўлган ишончсизликни янада кучайтиради.

Бу каби катта қийинчилик билан банкдан ташқари пул оқимини қисман назорат қилиш мумкин (ғоя ташаббускорлари номаълум), дея очиқчасига алдаш, шунга ўхшаш тизим гўё бошқа мамлакатларда мавжуд, деб тушунтиришмоқда. Билмадим, бу ҳолат балки қандайдир бананли “республикалар”да бордир?

Аслида, ривожланган мамлакатлар “қора” пуллар ва солиқ тўлашдан қочишга уринишларга қарши курашишини, мен айтиб беришга ҳаракат қиламан.

Қисқача маълумот. Бутун дунё бўйлаб пул ювишнинг йиллик миқдори башоратида 800 миллиондан 2 триллион доллар оралиғида дейилади.

Барча ҳукуматлар жиноий даромадларни легаллаштиришга ва уларнинг “оқ” иқтисодиётга аралашишига қарши туришга турли даражаларда ҳаракат қилмоқда.

Шу сабабли кўпчилик мамлакатлар (улар 140 дан ортиқ)да давлат иқтисодиёт муассасалари (кўпинча Иқтисодиёт вазирлиги ёки Марказий банклар)да фаолият юритадиган махсус тузилмалар яратилган. Бундай тузилмаларнинг номи “Иқтисодий хуфия (разведка) бўлими” (ИХБ) ибораси билан номланади.

1989 – йилда Париждаги “Катта еттилик” мамлакатлари етакчилари йиғилишида жиноят йўли билан пул топиш, пул ювиш (FATF)га қарши кураш бўйича Молиявий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш гуруҳи ташкил этилди.

(FATF) давлатлараро идора бўлиб, терроризмни молиялаштиришга қарши кураш сиёсатини ишлаб чиқувчи жумладан, жиноят йўли билан олинган маблағларни легаллаштириш, ноқонуний наркотик айланмаси, қурол контрабандаси ва солиқ тўлашдан қочишга қарши фаолият юритади.

Шундай қилиб, (FATF) тавсияларига амалқилувчи ва ушбу нуфузли ташкилот билан келишувни турли даражада ратификация қилганлар “Иқтисодий хуфия (разведка) бўлими”лари мутлақ кўпчиликни ташкил қилади.

“Иқтисодий хуфия (разведка) бўлими”нинг (FATF тавсияларига кўра) ҳал қиладиган асосий вазифалар: шубҳали молиявий операциялар бўйича маълумотлар тўплаш, олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва тадқиқот натижаларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига узатиш.

“Иқтисодий хуфия (разведка) бўлими” қандай ишлашини тушуниш учун тўртта саволга жавоб бериш керак:

  1. Нима ҳақида маълумот йиғилади?

Қуйидаги маълумотлар йиғилади:

— жиноий тушумни қонунийлаштириш мақсадида амалга оширилган албатта шубҳали бўлган молиявий операциялар (битимлар) ҳақида.

— катта миқдордаги нақд маблағ ўтказмалари (турли мамлакатларда турлича – 10 минг доллордан 30 минг доллоргача), чеклар ёки бошқа шунга мос ҳужжатлар, шунингдек фуқароларнинг ноқонуний молиявий ҳаракатлари.

— активларни бошқариш учун ўтказма фондлар, махсус ташкил этилган ноқонуний ҳаракатлар, фойда олувчи ёки кимлиги номаълум ишонч билдирилган шахс.

2. Молиявий мониторингни асосчиси ким (ахборотни ким тўплайди ва “Иқтисодий хуфия (разведка) бўлими” га узатади)?

— қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситалар билан операцияларда воситачи вазифасини бажарувчи банклар, кредит уюшмалари ва суғурта компаниялари, жисмоний ва юридик шахслар, инвестиция портфелини бошқариш, консалтинг хизматлари кўрсатиш, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари, юристлар;

— чет эл валютаси, пул ўтказмалари ёки актив ўтказмалари билан операцияларни ҳар қандай шахс орқали ёки пул маблағларини ўтказиш, пул ўтказмаларини бериш ва электрон ўтказма воситалари орқали амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар;

— Антиквариат ва санъат асарлари савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар;

3. Шубҳали молиявий операцияларни кузатиш учун масъул бўлганлар нималарга эътибор қаратадилар?

— “Иқтисодий хуфия (разведка) бўлими” молиявий мониторинг, олинган маълумотларни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш бўйича пухта ва жуда батафсил кўрсатмалар тайёрлайди.

4. Молиявий мониторинг субъектлари томонидан тўпланган маълумотлар нима қилинади?

— Маълумотлар кимларга асосий фойда келтиришини аниқлайдиган юқори сифатли таҳлилчилар томонидан ўрганилади. Таҳлилчиларнинг вазифаси келгусида тергов ўтказиш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига қандай ахборот юбориш кераклигини ҳал қилишдир.

Молиявий разведка бўлинмалари амал қиладиган яна бир муҳим тамойил – “ҳеч зарар етказма”. (FATF)нинг фаолияти ўз мамлакатлари фуқароларининг банк тизимига бўлган ишончини йўқотишига сабаб бўлмаслиги керак.

Ва яна. Молиявий разведка бўлинмалари ўз ишларида тез – тез хуфия ва тезкор маълумотларга асосланади.

Шундай қилиб, банк карталари маблағларнинг ҳаракати устидан назорат ташаббускорлари шунчаки молиявий разведка асосларидан бири бўлган – таҳлилий фаолиятга эътиборсизлик билан қарор қилиб, (афтидан кўриниб турибдики, Молия Вазирлиги ёки Марказий Банкда малакали кадрлар етишмаслиги юзасидан ўткир тақчиллик бор) Солиқ Қўмитасига ўтказмаларни таҳлилини кузатишдек жуда жўн таклифни илгари суришди.

PS. Мен лойиҳа доирасида ушбу мамлакатларга “Экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича тажрибалар ўрганиш” ташрифим давомида танишганларим Испания, Швеция, Белгия, Германия ва Исроил иқтисодиёт экспертлари билан боғландим: Уларга ҳам nuz.uz сайти ўқувчиларига берилган саволлар билан бир хилда мурожаат қилдим.

Эшитган жавобларимнинг бари кулгидан иборат бўлди.

Йигитлар, устингиздан кулишяпти.

Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази директори
Виктор МИХАЙЛОВ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқ розилиги — устувор вазифа

Аҳолининг  муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар ва аёллар дафтаридан ўрин олган фуқароларни...

Больше похожих статей

Рус