7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Карантин шароитида тўйларни ким назорат қилади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Карантин талаблари юмшатилиши билан 30 кишидан ошмаган меҳмонлар иштирокида тўй ўтказишга рухсат берилди. Бу талаб қандай бажарилмоқда? Тўй-маъракаларни тартибли ўтказилишини ким ва қандай назорат қилмоқда? Барча масъулият маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси зиммасида қолиб кетмадими?

Яширишнинг ҳожати йўқ, ҳамма кўриб турибди: тўйларни 30 киши билан ўтказиш талаби деярли бажарилмаяпти. Бу талабни назорат қилиш механизми ишлаб чиқилмаган. Фақат блогерларнинг суратли ёки видеоли хабаридан сўнг, ички ишлар органлари жунбушга келади. Гоҳида кимдир қоидабузарлик ҳақида хабар берганда, шошилинч чора кўрилади. Махсус комиссия ташкил этиб, унинг мунтазам равишда рейдлар уюштирилиши, карантин талабларини бузаётганларни жазолаши ва бу ҳақда кенг оммани хабардор этиши каби самарали ишлар эътибордан четда қолиб кетмоқда.

Бир гап бўлганда, МФЙ раиси ва профилактика инспекторидан талаб қилинади. Аммо  улар қанчалик қаттиқ назорат қилмасин, қўйилган талабни тўласинча бажариш имкони бўлмаяпти. Гап уларнинг сўзи ўтмаслигида эмас. Бу ерда қатор омилларни инобатга олиш лозим.

Биринчидан, бизнинг шароитда 30 киши билан тўй ўтказишнинг ўзи бир муаммо. Аксариятнинг тили учида турган, ҳар кунлик ҳаёт кўрсатиб турган бу ҳақиқат учун муаллифни сиёсатни тушунмасликка, махсус комиссия қарорини инобатга олмасликка айблаш ўринли деб ҳисоблайман. Чунки шаҳарларда, айниқса қишлоқ жойларида ҳақиқий аҳвол қандайлигини кўпчилигимиз яхши биламиз.

Иккинчидан, шаҳарларда мавжуд талабларни амали ёки пули борлар бузмоқда. Улар тадбирини тўйхоналарда, МФЙ раиси ва профилактика инспекторидан узоқда ўтказмоқда. Нега бу тўйхоналарни ҳеч ким назорат қилмайди? Масалан, Самарқандда Спитамен шоҳкўчасида янги очилган тўйхонада мунтазам тўй ўтказилаётканлигини эшитиб турибмиз. Бу ҳақда хабари бўлган бошқа оддий фуқаролар – тўй соҳибларининг “нега фалончиларга мумкин экану, бизга қолганда қоидани пеш қиласиз”, деган сўзларига МФЙ раисининг жўяли жавоб топиши осон бўлмайди.   

Учинчидан, назорат йўқлиги, қоидабузарликларнинг олдини олишга ҳаракат бўлмаётганлиги, фақатгина бошқа йўл билан мавжуд тартиб бузилганлиги аниқланганда, жазо чораси кўрилаётганлиги туфайли тўй соҳиблари “ўтиб кетар”, “душманимиз йўқ, тўйимиз ҳақида ҳеч ким хабар тарқатмайди” деган фикр-ўйлар билан тўйга бел боғлашади. Дарҳақиқат, аксарият тўй-маърака қилаётганлар учун тартибга риоя қилмаслик “ўтиб кетмоқда”. Фақат айримларгина жаримага тортилмоқда, эл ўртасида шарманда қилинмоқда. Лекин бунинг таъсири жамиятда деярли сезилмаяпти, ундан хулоса чиқарётганлар унчалик кўп эмас.

Хўш, нима қилмоқ керак? Камина Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раиси сифатида бошқа МФЙлари раислари билан суҳбатлар, муҳокамалар ташкил этдик. Бу муаммо юзасидан Самарқанд вилоят Тўй ва маросимлар, оилавий тантаналар ўтказилишини назорат қилиш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи комиссияси штаби раҳбари Юсуф Салимов билан ҳам суҳбатлашдим. Ана шу муҳокамалар асосида қуйидаги таклифларни ўртага ташламоқчиман.

2019 йил 14 сентябрда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг  “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Қарор 2020 йл 1 январдан кўчга кирди. Унинг ижроси учун вилоятларда махсус штаб ташкил этилди. Ана шу штаб, яъни махсус комиссия ишини йўлга қўйиб, унга тўй-маъракалар ўтишини назорат қилиш ва ўша заҳоти керакли қарор қабул қилиш ваколати бериш зарур. Ҳар бир шаҳар ва туманда шундай комиссиялар ташкил этиш ва улар ҳар куни рейдлар уюштириб, қоидабузарлик ҳолатларини аниқлаб, бунга йўл қўйганларни жазога тортса, вазият яхши томонга ўзгариши мумкин.

Эрта-индин ёғингарчилик бошланиб, кунлар совуса, ҳовлида тўй ўтказишнинг иложи бўлмайди. Бундай шароитда тўй соҳиблари қандай йўл тутиши керак?Аксарият тўйхоналар 30 кишига “заказ” олмайди. Чунки, уларнинг айтишича, бундан тушадиган маблағ электр энергияси, сув ва газ харажатлари, официант ва бошқа ходимлар хизмат ҳақини қопламас экан. Карантин талаблари юмшатилганлиги сабабли тўй-маъракаларни тўйхоналарда 60 киши билан ўтказишга рухсат берилса, балки қоидабузарликлар бўлмасди.

Аслида қоида ва қонунларга амал қилинсагина улар жамиятга ҳам, давлатга ҳам, алоҳида шахсга ҳам фойдали бўлади. Қоида ва қонунлар бўлсаю, улар мунтазам бузилса, одамларда қонунга амал қилмаса ҳам бўларкан деган фикр шаклланади. Бундан эса ҳеч бир томон манфаат кўрмайди, бу ҳаммага зарар.

Айни кунларда карантин шароитида тўй-маъракаларни ўтказишга қўйилган талаблар бузилаётган экан, бундан тўғри хулоса чиқаришими ва шунга мувофиқ йўл тутишимиз лозим. Шундай эмасми?

Мақолани тугатиб, энди таҳририятга юбораман деб турганимда, маҳалламиз фуқароларидан бири ҳузуримга келиб, 80 киши билан ресторанда тўй қилмоқчи эканлигини айтди. Тартибни бузиш мумкин эмаслигини айтганимда, у ресторан эгаси ҳаммасини бўйнига олишини, керакли ташкилотлар билан келишиб қўйганлигини айтди. “Бу қандай бўлади” деб ҳайратда қолганлигимин кўрган йигит шундай жавоб берди: “Ресторану тўйхоналарни бир айланиб чиқинг, деярли ҳар куни банд, 100 ва ундан кўпроқ киши билан тўй ўтказишга “заказ” олган. Хўжайинларининг айтишича, керакли одамлар билан гаплашиб қўйилган. Маҳалламиз яқинида жойлашган сиз билган машҳур тўйхона яқинда катта амалдорнинг тўйини дабдабали ўтказиш учун буюртма олган”.

Агар шу гаплар ҳақиқат бўлса, қонуну қарорлар ҳолига вой!

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ Самарқанд вилояти

бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×