3 C
Узбекистан
Пятница, 13 декабря, 2024

Машҳурликкача босилган қадам…Актёр Бахшилло ФАТУЛЛАЕВ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,110участниковПодписаться
- Advertisement -

Актёр Бахшилло Фатуллаевга илк машҳурликни, Туркиялик ижодкорлар билан ҳамкорликда суратга олинган “Юраклар жанги” сериалидаги ака роли олиб келган бўлиб, бу дардли образ, актёрнинг ижодий маҳоратини ҳар томонлама очиб берган. У сериалнинг иккита фаслида ҳам суратга тушган.


“Юраклар жанги” сериали, 2018-2019 йилларда суратга олинган ва хусусий телеканаллар орқали намойиш қилинган бўлиб, продюсер Руслан Мирзаев, Сценарий муаллифлари Феруза Фаттохова, Саида Вахобова, режиссёр Озод Шамс. Бош ролларда Райҳон Уласенова, Саида Раметова, Умид Иргашев, Бахшилло Фатуллаев ва бошқалар…
Сериал реал ҳаётий воқеалар асосида суратга олинган бўлиб, Бахшилло Фатуллаев қаҳрамони бўлган ака, сериалдаги асосий линияларни боғлаб туради. Бир оғиз қалтис гап туфайли, ўз туғишган синглиси билан юзкўрмас бўлиб кетган ака, йиллар давомида қалб оғриғи билан яшайди.

Синглисининг ҳар туғилган кунида унга совға олиб келиб, кўчада машина ичида, унинг кўзига кўринишга юраги бетламай кутиб ўтиради. Ҳар гал синглиси билан ярашишга аҳд қиладию аммо, ўз айбини ошкора тан олишга ва ундан кечирим сўрашга ғурури йўл қўймайди.


Аммо, бу дунё қайтар дунё, деганларидек, ўз синглисининг дилини оғритган ака, тақдирнинг оғир зарбасига учрайди. Душманлари томонидан қизи ўғирлаб кетилиб, ғурури топталади. Шундагина бу инсон, моддий бойлик баъзида инсонга бахт эмас, бахтсизлик ҳам олиб келиши мумкинлигини тушуниб етади. Оддий инсоний туйғуларнинг қадрига ета бошлайди.
Бахшилло Фатуллаев, аканинг ўз синглисига бир оғизгина “табриклайман” сўзини айтолмай эзилишлари, жондан азиз қизининг қаердалигини билолмай хавотир ва таҳлика ичидаги дардини, ўз ижроси орқали томошабинга етказиб бера олган. Бу мураккаб ролни ижро қилиш унинг ўзига ҳам осон кечмаган.


Томошабин унинг қаҳрамонига ҳайриҳоҳ бўлиб, тезроқ синглиси билан ярашишини кутади, ўтган вақт ичида унинг бошига тушган муаммолар, синовлар қаҳрамоннинг иродасини бука олмаганига гувоҳ бўлади.
Бахшилло Фатуллаев ижросидаги ака образи, ҳаётда ана шундай мағрур, бойлик билан ҳар нарсага эриша оламан дейдиган ва ўз яқинларини унутадиган акаларга ибрат бўлиши шубҳасиз. Зеро, бу оламдаги энг катта бойлик, бу инсоннинг оиласи ва яқинларидир. Бахшилло Фатуллаев қаҳрамони сериал якунида буни англаб, бир вақтлар ўзи узган ришталарни қайта боғлайди.

17 КОММЕНТАРИИ

  1. O’zbek tilida ham chiqibdi bu maqola. Qo’shilaman shu fikrlarga. Qo’qon shahridanman. Kollejda o’qib yurgan paytlarim bir xilgi o’qituvchilar bir ikki ilmiy nazariyani Islomga zid deb aytib, o’zlarini Islomga moslashtirilgan va shu tariqa buzilgan variantini so’zlab berar edilar. Natijasi esa: Pandemiya davrida juda ko’p yoshlar virusni Allox bizga qilgan gunoxlarimizga jazo deb qaray boshladi va Quron bilan namoz o’qisa bu holay otib ketarkan deb fikr yuritishyabdi. Bu turishda o’rta asrlarga qaytib qolmasak deb qo’rqaman. Nuz.uz ga ushbu maqolani o’zbek tilida chiqarganiga rahmat! Ko’proq odamlar o’qib, shunday muammolarga e’tobor qaratilishi tarafdorimiz!

  2. Муаллиф кўп нарсаларни аралаштириб, асосий мақсаддан чалғиб кетган. Мавзуга тухталадиган бўлсак, ўша назарда тутилаётган чегара қаерда ва уни ким ўрнатади,ким муаллифми? Муаллиф ўзи таъкидлаганидек, аниқ ёки табиий фандан фарқли ўлароқ, ижтимоий сохага тегишли бўлган мазкур масала жонли жараён — у доимий у ёки бу томонга силжиб ҳаракатланиб туради. Улар орасига қатьий чегара қўйиш, ҳар икки тарафга жиддий зарар етказиши мумкин ва узоқ ва яқин тарих бундай аччиқ мисолларга тўла.

  3. Maqola yozgan odam sobiq sovet ittifoqi g’oyalaridan haliyam halos bo’mapti. Buni Darvin to’g’risidagi gapdan ham bilsa bo’ladi. Islom institutini bitirgan, magistr nima uchun ateistlar o’ylab chiqargan narsani eshitib o’tirishi kerak?! Birlashgan Arab Amirliklarini yozibti Dubayni amiri islomofobiyaga eng ko’p pul sarflaydigan odamligini bilarmikin bu odam!? U yerda arablar istiqomat qilgani bilan ularni aqidasi boshqacha, yani bemazhab. Mulla Umar Xanafiy mazhabiga e’tiqod qilgan bo’lsa bunga mazhab aybdormasku. Ayrim adashganlarni deb islom dini ta’limotlarini yoshlar uchun xatarli deb xisoblayaptiku bu odam!

  4. Nimaga buncha yolg‘on ststistikalaring ko‘p, bu raqamlarni qayerdan oldilaring? Sovetlarni mafkurasi qonlaringa singib ketgani ko‘rinib turibdi. G‘irt ikkiyuzlamalikku bu, uyalmaysizlarmi shuncha yolg‘on narsalarni yozishga?

  5. Эссиз докторлик шу хам мақолами,эссиз бу мақолани ўқишга кетган вақтим,бир тийинга қиммат бу ёзганларингиз!

  6. Assalomu alaykum! Ma’naviyat xodimi sifatida shuni ayta olamanki maqola xolislikdan bir necha yuz kilometr yiroqda. Tadqiqotlar haqida to’xtalgan biroq qachon, qayerda, kim tomonidan o’tkazilgan, loaqal bir ma’lumot ham yo’q. Bir ikkita ilmiy atama va terminlarning ishlatilishi esa maqolaning ilmiy va xolisligini belgilab bermaydi. Qolaversa, maqolada «бизда исломофобияни қўзғатиш истаги йўқ, диндорларнинг иззат-нафсига тегиш, табиий саналмиш дин эркинлиги ҳамда диний таълим ҳуқуқига шак келтириш фикридан ҳам батамом йироқмиз.» deya bir necha bor ta’kidlanishi ham xuddi o’zini oqlashga qaratilgan jumlalar. O’zbek milliy urf-odatlari, milliy madaniyatimizning himoyasi esa ushbu maqolani avval rus tilidan chiqarib keyin o’zbek tiliga tarjima qildirgan rusiyzabonlarga qolgani yo’q. Zero, milliy madaniyatimiz va ma’naviyatimizni Islom dinisiz tasavvur qilish mumkin emas. Bir ikkita musulmonlarning xatti-harakatlaridan va o’zining subyektiv fikrlaridan Islom dini haqida xulosa qilish ham noto’g’ri. Islom diniga kirish, uni anglash, his qilish va bilish kerak. Faqat ilmiy yondashuvning o’zi kifoya qilmaydi, yana shuningdek ruhiy, ma’naviy tomondan ham yondashuv talab etiladi. Fikrlarimda noqislik yoki noo’rin jumlalar ishlatgan bo’lsam, ma’zur tutasizlar.

  7. Исломни замонавий илм-фанга яқинлаштирмаслик зарурлиги ҳақидаги мақолани ўқиб…
    Бир неча кун аввал Nuz.uz сайтида “Ўзбекистонда мафкура, маданият, фан ва дин: чегарани қаерда ва қандай қўйиш мумкин?” номли мақола эълон қилинди. Муаллифлари – Шарқшунослик институтининг етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Бахтиёр Бобожонов ва Ўзбекистон Миллий университети «Фалсафа ва мантиқ» кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори Шаҳноза Мадаева.

    Мен мазкур мақолага қандайдир соҳанинг мутахассиси сифатида эмас, балки оддий ўқувчи ўлароқ муносабат билдирмоқчиман. Тан олиб айтаманки, ислом ҳақидаги билимларим ҳаминқадар, шунинг учун нотўғри маълумот ва талқинга йўл қўймаслик, яъни эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан ислом дини ҳақида ҳам, умуман дининг илм-фан, ижтимоий ва сиёсий ҳаёти билан алоқаси тўғрисида ҳам гапирмайман. Менинг эътиборимни тортган нарса – мақолада масалани баён қилишдаги услуб.

    Очиғини айтсам, ўзларини илм-фаннинг вакили деб ҳисобловчи бу икки муаллифнинг мақоласини холис дея олмайман. Хусусан, илм-фан тўғрисида куйиб-пишиб гапирилган мақолада эмпирик ёндашувнинг йўқлиги таажжубланарлидир, бу эса муаллифлар келтирган фикрлар илмий таҳлилга асосланмаганлиги, балки субъектив эканлигини кўрсатади. Бахтиёр Бобожонов ва Шаҳноза Мадаева мақолада кўплаб фактларни келтирган, бироқ бирортасига ҳавола бермаган ҳамда тадқиқотлар қачон, қаерда, қандай ёндашув ва методологияга асосланиб ўтказилганига умуман тўхталиб ўтмаган. Тушунаман, мақола илмий нашр учун эмас, омма учун мўлжалланган. Бироқ қандайдир фактлар келтирилар экан, уларни далиллаш керак эмасми?..

    Масалан, мақоладан олинган қуйидаги иқтибосга эътибор қаратинг: “…Маҳаллий ва хорижий мутахассислар тадқиқотлари шуни кўрсатадики, диний саводхонлик (дунёвий маълумоти жуда заиф бўлган ҳолда) кўпинча экстремистик гуруҳларга кириб қолишга рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда. Яхшигина исломий маълумотга эга бўлган ёшлар ушбу бузғунчи гуруҳларнинг интеллектуал элитасини ташкил қиляпти. Бу ерда биргина фактни келтириш етарлидир. Медиамаконда жиҳодни тарғиб қилувчи ташвиқотчилар орасидаги 80 фоизгача агентлар ёки блогерлар ўз пайтида мамлакатда рўйхатдан ўтган исломий таълим муассасаларида таҳсил олишган”.

    Булар анчайин жиддий ва аниқ далил-исботни талаб қиладиган иддаолар. Қайси мутахассислар (ақалли бир-иккитасининг исми) қандай тадқиқот ўтказган? Диний саводхонлик қандай қилиб экстремистик гуруҳларга киришга рағбатлантиряпти? Исломий билимга эга ёшлар қай тариқа бузғунчи гуруҳларнинг интеллектуал элитасига айланяпти? “80 фоизгача агентлар ёки блогерлар” ҳақидаги статистика осмондан олинмаган бўлса, асоси қаерда?..

    Мен бу гапларни динга нисбатан тўғридан-тўғри айблов, қолаверса, диний таълим муассасалари фаолиятини шубҳа остига олиш деб тушундим. Бу ахир набираларга эртак айтиб бериш эмас. Модомики, сизлар олимларсиз, фикрларингизни илмий асослаб беришингиз керак-ку, тўғрими?…

    Мақолада айтилишича, ал-Фарғоний, ал-Хоразмий, ал-Беруний, Мирзо Улуғбек сингари аждодларимизнинг диндор бўлгани уларнинг кашфиётлар қилишига тўсиқ бўлмаган экан. Бироқ ҳозирги уламоларимиз бундан бехабармиш ёки буни онгли равишда инкор этармиш. Яна ўша савол: бундай хулосага келиш учун асос қани? Уламолар ўртасида тадқиқот ўтказилдими? Уларнинг асарлари ўрганиб чиқилдими?.. Асос йўқ бўлса, бу гап туҳматдан бошқа нарса эмас-ку. Мен учун қизиқ туюлган яна бир жиҳат шуки, мақолада “Ўзбекистон ва умуман минтақа уламолари орасида ушбу олимларнинг асарларини ўқий ва тушуна оладиган одамни топиш мушкул”, деб ёзилган. Муаллифлар бу гапи билан мутахассислиги дин бўлган одамлардан Берунийнинг геодезия ёки Мирзо Улуғбекнинг астрономия ҳақидаги асарларини тушунишни талаб қиляптими, ақлим етмади.

    Хуллас, қандайдир илмий атамаларни ёзиб қўйганингиз билан олим бўлиб қолмайсиз ёки фикрларингиз илмий бўлиб қолмайди. Икки фан докторининг бу мақоласини илмий ёндашувдан узоқ деб тушундим, ҳолбуки, илмий тадқиқот услубларини улар яхшироқ билишига шубҳам йўқ. Қолаверса, “миллий маданиятимизни исломдан ҳимоялаш” ҳақидаги гапирган муаллифлар ўз мақоласини советча анъанага хос тарзда рус тилида ёзган (ҳар ҳолда мақола аввалига рус тилида эълон қилинди, кейин ўзбекча таржимаси чиқди). Бу борада фикрим қатъий: этник келиб чиқишингиздан қатъи назар, қайси тилда фикрласангиз, ақлан ва қалбан ўша тилнинг эгаси ҳисобланувчи миллатга яқинроқсиз. Чунки асосий маълумотларни ўша тилда оласиз, дунёқарашингиз ва маданиятингиз ўша тилнинг таъсири остида бўлади.

    Убайдуллоҳ Адҳамов

  8. Ассалому алайкум, Хурматли юртдошлар! Аллох СВТ ушбу пандемияни ва хар кандай балоларни тезрок инсоният бошидан кутарсин. Ушбу маколани ёзган муаллифларга куйидаги мурожаатим ва фикрларимни билдирмокчиман:
    1. Маколада келтирилган маълумотларга асослар куйилмаган. Утказилган суровномалар ёки тахлилларнинг натижалари, уша тахлилларнинг манбалари курсатилмаган.
    2. Маколадага мамлакатимизда Узбекистон Республикаси Мусулмонлари Диний Идораси ва Диний Кумита томонидан тасдикланган имом домлаларга нисбатан ёлгон маълумот берилган. Аник далиллар келтирилмаган, Яъни, имом домлалар томонидан шу вактгача мамлакатимизда нишонлаб келинаётган давлат даражасидаги хар кандай байрам танкид килинмаган ва инкор этилмаган.
    3. Маколада айрим блогерларни исломий билимга эга булиб, террорчиликка таргиб килувчи ишларни килган дейиш оркали хозирда мамлакатимизда фаол булган, халкнинг муаммоларини ёритиб бераётган ва хукумат аъзолари билан яхши хамкорлик килиб келаётган блогерларга нисбатан тухмат тошлари отилганлигини куриш мумкин.
    4. Макола муаллифлари ушбу маколадаги Ислом динига оид булган кисмлари хакида ушбу билимнинг мукамммал эгалари, мутахассислари билан маслахатлашмаганлиги куриниб турибди. Ахир, сизнинг тишингиз огриб колса, стоматологга мурожаат киласизми ёки ортопедга?!
    5. Ислом динида илмга таргиб килиш, бошка хеч кайси динда ёки тузумда учрамайди хам. Шунинг учун, мамлакатимизни дунёга танитган ва хозиргача барчамиз фахр билан тилга оладиган олимлар ва алломалар Ислом динида униб-усган ва ижод килган. Уша олимлар ва алломаларнинг деярли барча Ислом динини чукур билишган.
    6. Маданий жихатдан узини англаш, идентиклик борасида суз юритилибди. Мен макола муаллифларидан шуни сурамокчи эдимки, айнан маданий жихатдан узини англаш, идентиклик деганда нимани тушунасиз? Агар шу мавзу буйича бошка мутахассислар билан дебатга тайёр булсангиз мархамат, сизга ушбу иборалар нимани англатишини, маданиятли инсон кандай булишини далиллар ва тажрибалар асосида тушунтириб куйишлари мумкин. Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик. (Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларни яратиб, шунга биноан қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир. Лекин бу афзалликнинг жавобгарилиги ҳам бор. Қиёмат куни ҳар бир берилган афзаллик ва неъматлардан сўралади. Ҳисоб-китоб қилинади.) (Исро Сураси, 70-оят), Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф таржимаси.
    Исломда инсонга масса сифатида, факатгина истеъмолчи сифатида, биологик мавжудот сифатида, кандайдир тоифа сифатида эмас, Куръонда сифати келтирилганидек, ер юзида яратилган мукаммал ва афзал этиб яратилганига эътиборингизни каратишингиз мумкин. Сиз маколада келтирган Дарвиннинг эволюция назарияси хам исботланмаганлиги тугрисида жуда куплаб маълумотлар бор, ушаларни укиб чикишингизни хам тавсия килган булар эдим.
    7. Хозирги вактда, баъзи ривожланган дунёвий давлатлар бошлангич мактабларда Исломий билимларни беришни йулга куйишганини ва хатто дунёнинг баъзи нуфузли университетларида Хадисларни чукур урганилаётганини, хаётга кандай тадбик этишни тадкик килаётгани хакида эшитган булсангиз керак?!
    8. Макола мавзуси «Ўзбекистонда мафкура,маданият,фан ва дин: чегарани каерда ва кандай куйиш мумкин?» шундай экан, инсон рух ва жисмдан иборатлигини билган холда, рух ва жисм уртасида чегара куя оласизми? Рух жисмнинг ажралмас кисми булгани каби, дин хам инсоннинг хаёти. Айтишингиз мумкин, баъзи олимлар хатто дахрий деб. Тугри, уша дахрийлар хам охир-окибатда тушуниб етиб динга кайтмокда, булиб хам Ислом динига.
    9. Макола муаллифлари ушбу мавзуни атрофлича, факатгина чекланиб колинган манбалар асосида эмас, тулаконли, керак булса чет эл манбаларига хам мурожаат килмаган холда ёритишга харакат килишган. Натижада, ушбу макола факатгина укувчилар уртасида тушунмовчилик келиб чикишига сабаб булибгина колмай, балки маколада келтирилган соха мутахассислари, имомлар, блогерлар ва ёшларга нисбатан тухмат булиб хам колган.
    Юкоридаги мулохазалардан келиб чиккан холда, тахририятдан ва макола муаллифларидан ушбу маколани атрофлича урганиб чикиб, соха мутахассислари билан сухбатлар куриш оркали, ахолисининг 90%дан ортик кисмини Мусулмонлар ташкил килишини хисобга олган холда ва диний кадриятларни хурмат килган холда янги макола ва тахлил килишларини сураб коламан. Максадимиз мамлакатимиздаги куп миллатли ахоли ва турли диний вакиллари уртасида хамжихатликни яна хам мустахкамлаш булиши керак, уларнинг уртасига фитна адоват солиш эмас!

  9. Dinni tushunmaganlar din haqida gapirganiga xayron qolaman. Bu yetakchi ilmiy xodimlar va faylasuflarimiz shunaqa sayoz fikrlashsa bechora talabalarimizdan nimani ham kutardik. Qur’on va Sunnatda ziddiyatli xolatni ko’rgan bo’lsalar demak amalda jiddiy o’rganishmagan. Qur’onni o’qib chiqishganiga ham shubham bor. Bularning talabalariga achinaman, umrini o’z tasavvurlari qobig’iga o’ralib qolgan odamni «leksiya»sini eshitishga sarflashadi… Xar xolda diniy bilim olgan odamlar terrordan uzoq bo’lishadi. Bunga dalil shuki: islomni buyurganlari terrorni mutlaqo aksi bo’ladi. Buni tushunish uchun islom dinini oz bo’lsada o’rganish kerak. Lekin ajdodlarimiz maymundan tarqagan deb e’tiqod qiluvchilarga islomni anglash mahol kelsa kerak. Albatta bu meni shaxsiy fikrim.

  10. Динни дунёвий фанлардан ажратишни билиш керак ва қонун ёрдамида белгиланиши шарт. Диний билим билан мамлакатни жар ёқасига олиб келишга оз қолди. Кўринишидан, ҳукумат атайин динни халқ орасида ривожлантиришдан манфаатдор. Сабаби, халқни дин ёрдамида бошқаришга муҳтож. Демак, қонун билан бошқариш режаси йўқ. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимиз қўшни Афғонистон каби бўлишига олиб келиши муқаррар.

  11. Islomni reforma qilishni qog’zga o’rab aytilibdi. Islomni 7 va o’rta asrdagi tuzum, urf-odat deb tushunganda insonda shu g’oya paydo bo’ladi.
    Qiziq bir holat huddi shunga o’xshagan so’zlarni yaqinda Fransiya prezidenti Makron aytgan edi. Shundan ilhomlanib yozilgan bo’sa ne ajab.
    Ko’pchilikka ma’lumki Fransiya Ovropadagi eng islomofob bo’lgan davlat hisoblanadi. Qo’shnilaridan tortib to Inson Huquqlar bo’yicha tashkilotlar tillarida doston bo’lgan davlat.

  12. Жуда долзарб мақола. Тўғриси, бу мавзуда кимдир, қачондир, нимадир айтишини жуда истаб, жуда кутгандим. Мақола жамиятимиз олдига, у амалга ошириши лозим бўлган дастурни қўйган. Бу бошланиш тўхтаб қолмаслиги лозим ва шарт. Радио, телевидение, матбуот, ўрта ва олий ўқув юртлари айнан мана шу борада бутунлай янги йўналишдаги илмий асосланган дастурлари билан ёшларнинг онгини тўғри тарбиялашда етакчи бўлмоқлари лозим. Аслида, жамият кишиларининг оммавий равишда орқага кетиши ёки илгарилаши кўп ҳолларда юқоридаги ташкилотларнинг ўз иш фаолиятини қандай йўлга қўйиши билан боғлиқ бўлади (Бу эса давлат тасарруфидаги ташкилотлар бўлиб, уларнинг иш дастурлари-да, давлат назоратида ва тасдиқидадир). Боғча, мактаб, олий ўқув юртларида ёшлар билан тўғри ишлаш, тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилиши олий тарбия, юқори савия, диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини таъминлайди. Диний қараш қанчалик ўта шахсий бўлса, жамият аҳлининг илмий, маънавий ва маданий жиҳатдан илғорлиги ўта умумий, умуминсоний, ижтимоий ва сиёсий аҳамиятга эгадир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига бағишланган юқори даражадаги брифинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-декабр куни БМТнинг Ню-Ёркдаги бош қароргоҳида қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича...

Больше похожих статей

×