5.5 C
Узбекистан
Пятница, 21 января, 2022

Жиззах чорва… Касал моллар ҳолидан хабар олиб чиқардим

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,700участниковПодписаться

Оссеменаторлик -шунчаки юмуш эмас

Суҳбатдошимиз Саноқул ака Ҳазратқулов   33 йиллик иш тажрибасига эга чорвашунос.

     “1983 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг зооинженерлик факультетини тугаллаб қайтгач, тақдир мени Жиззах вилояти қишлоқ хўжалигида узоқ йиллар  меҳнати сингган инсонлар билан учраштирди,-дейди у киши. – Ислом Умаров, Тоғай ака Анорбоев, Жиззах қурилиш бошқармаси ёрдамчи хўжалигида Ғайрат ака Мамаюсуповлар қўлида ишладим. Ислом Султонович Умаров кейинчалик Жиззах вилоятига раҳбарлик ҳам қилган. Аввало ҳар бир ишга жиддий ёндашишни, бошлаган ишни охиригача тугатмасдан, тўхтамасликни, ўз соҳамга доир янгилик бўлса доим ўзлаштриб туришни, яна бир қанча муҳим фазилатларни улардан ўргандим. 1986 йилда Жиззах туманида Хайробод қишлоғида қочириш пунктида ишлай бошладим. Очиғи ўша пайтларда кўпчилик ҳамкасбларим  ўз соҳасини қўйиб бозорга, у-бу ерларга ўзини ура бошлаган пайтлар эди. Лекин, танлаган соҳамдан кетмадим ва тўғри қилдим.Уйим Жиззах шаҳрида бўлганлиги боис, велосипедда Хайрободга қатнар эдим. Кези келганда, кўпинча ветеринарнинг юмушларини бажаришга ҳам тўғри келган. Одамлар мени кўрганда чорвасининг тақдирини ишониб топшираётганини сезиб турардим. Улар ишончини оқладим. Худди почтальондай уйма-уй велосипедда юриб, касал моллар ҳолидан хабар олиб чиқардим. Касбимдан ҳурмат топдим ва бундан хурсандман. Айни вақтда эса давлатимиз томонидан чорвашуносларга, ветеринарларга эътибор берилаётгани-ю, мутхассисларга эҳтиёж ортганини кўриб турибсиз. Энди эса астойдил ишлаш керак.”

      Саноқул ака Ҳазратқулов айни пайтда “Чорванасл” агентлиги Жиззах вилоят бўлими наслчилик ишлари бўлими бошлиғи. Бир қанча соҳанинг ёш мутахассисларига билими ва тажрибасини аямайди. Саноқул  аканинг машаққатли юмушларида эса ўғиллари Шавкат, Ҳасан ва Ҳусанлар ҳам доимо кўмакчи.Улар ҳам оталарининг касбларини ўрганиб, оссеменаторлик юмушининг сир-асрорларини пухта эгаллаб, аҳоли орасидаа эътибор ва ҳурмат топишмоқда. Саноқул ака Ҳазратқулов чорвачилик соҳасида селекция-наслчилик ишларини ривожлантиришда, аҳоли деҳқон ва фермер хўжаликлари қарамоғидаги мавжуд қорамолларни сунъий уруғлантиришни тарғиб қилишда фаол қатнашганлиги учун Республика миқёсидаги конкурс танловларда бир неча маротаба ғолиблик сертификатини қўлга киритган.

Сунъий қочириш – соғлом насл гарови

    “Сунъий қочиришнинг илғор технологиялари хорижий мамлакатларда бундан кўп йиллар аввал ривожланиб кетган дейди- Саноқул ака. Буни Болтиқбўйи Республикалари, Польша, Украинага борганимда ҳис этдим. Мана бир неча йилдирки, бизда ҳам мулкдорларимиз унинг самарадор усул эканлигини, афзаллигини, молидан соғлом насл олишини англашиб сунъий қочиришни тўғри ташкил этиш, мутахассис маслаҳати ва кўмагига таянишни ўринли эканлигини сезишмоқда. Ҳозирда Абердин-Ангус, Қора ола, Швец, харидоргир зотлари Ўзбекистон шароитида оммалашиб чорвага ихлос қилиб меҳнат қилаётган юртдошлариамиз томонидан парваришланиб самара келтирмоқда. Сунъий қочиришни ташкил этишда четдан наслли молларни келтириш, шунингдек,юқори генетик имкониятларга эга бўлган, насл қиймати бўйича наслли буқаларни уруғи билан мавжуд  қорамолларни кенг қамровли уруғлантиришни ташкил қилиш орқали доимий тарзда амалга ошириш керак. Қувонарлиси жамоатчилик айни пайтда бу усулнинг самардорлиги яхши англади ва соҳада етарли билимга эга оссеменаторларга эҳтиёж юқори. Бизнинг ҳам мақсадимиз халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшиш. Айни вақтда Жиззах вилоятида 91 та суниъй қочириш пункти фаолият олиб бормоқда. Улар замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Техник оссеменаторларимиз мавсумий юмушларга доимий шай. Мақсад хизмат кўрсатиш сифатини ошририш, чорвадорларимизнинг залворли юмушларида биоим ва тажрибамиз билан ёрдам кўрсатиш.”

Имконият бор, имтиёз ҳам.

    “Қадим тарихга назар солсангиз, ўзбек халқи чорвадорликдан узоқ эмаслиги кўрасиз, — дейди суҳбатдошим. Ҳали илм-фан, ветеринария ривожланмаган пайтларда ҳам касал молларни халқона усулларда даволашган. Соғлом бўлмаган молнинг гўштини дастурхонга тортиш ножоиз ҳисобланган, моли зотдор бўлиб болаласа, оила ризқи кўпайди, — дея қувонишган. Кейинги йилларда чорвачилик соҳасининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши  жамоатчиликни, халқимизни қувонтираяпти. Ссуд ва ва имтиёзлар берилаяпти. Мол боқишга асосан ҳудуд кенгроқ бўлиши лозим, шу боис асосан туманларда мулкдорларимиз кредит ҳисобига катта-катта лойиҳаларни амалга оширмоқда. Оёққа туриб олган фермер хўжаликлари иш тажрибаси эса бошқаларига мактаб бўлгулик. Ўтган йили эълон қилинган “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари  тўғрисида”ги Президентимиз қарори соҳага катта имкониятлар яратишга асос бўлаяпти. Республикада чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш кенгаши тузилди. Қорақалпоғистонлик чорвадорлар тажрибаси оммалаштирилмоқда. Хуллас, изланган интилган одамга имконият бор. Буларнинг ҳаммаси халқимизнинг фаровон яшаши-ю, оилалар ободлиги, бозорларимиз мўл-кўлчилиги йўлидаги муҳим қадамлардир. Бу ишларда биз чорвашунослар ҳам асло четда турмаймиз”

Чорваси бор хонадоннинг баракаси бор.

     “Мустақилликнинг биринчи йилларидаги иш фаолиятим эсимда,- дейди Саноқул ака. Бутун бошли хонадонда бир неча жон бир сигирга кўз тикишиб соғиб ичишарди. Корхоналар тўхтаб кўпчилик ишсиз қолган пайтлар. Ўзбек халқи болажон халқ. Мол соғиб ичса, сут-қатиғи  ўз уйидан чиқади. Сўйса гўшти, дастурхонга киради. Тўй қилса яна молга суянади.Бугун худога шукр, имкони бор хонадонда мол бор. Имкони йўқларига кам таъминланган оила сифатида давлат томонидан ёрдам берилиб, мол ҳадя қилинмоқда. Бу уларнинг фаровонлиги учун муҳим омил. Оёққа туриб олган катта ва кўп тармоқли мулкдорларимиз фаолияти хорижникидан қолишмайди. Демак, фаровонлигимиз, ризқ-рўзимиз мана шу чорвадан. Унга меҳр қўйсак, парвариш қилиб ардоқласак кам бўлмаймиз.”

Саноқул ака билан суҳбатлашиб қайтгач, суҳбатдошим ҳақида узоқ ўйладим. Чинданда бир пайтлар кўп олий маълумотли чорвашуносларимиз соҳадан кетиб қолди. Бугун зооинженерлик йўналишининг қамрови кенгайиб, соҳадаги янгиланишлар янги авлод мутахассисларга эҳтиёжни ошираяпти. Аслида Саноқул аканинг ўзи фидоий чорвадор. Йўқса, у соҳасининг бор қийинчилиги заҳматларига дош бериб бугун ҳам изланишда бўлмас эди. Зеро, ҳадиси шарифларда айтилганидек, савдо қилинг, бараканинг ўндан тўққизи савдода, бир фоизи чорвада” дея бекорга айтилмаган. Чорвачилик шундай заҳматли, шарафли ва мўъжизаларга бойдир.                                                                                                                                                      Ўлжабой Қаршиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мактабларда ҳам дарслар онлайн давом этади!

24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради. Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш...

Больше похожих статей

Рус