Ассаломуалекум биродар азизларим қадрли юртдошлар! Мен, ака-ука тадбиркорлар Обид, Олим, Ровшан Баҳромовларнинг отаси, 70 ёшни арафасидаги Ботир ота Баҳромов ўнг қўлимни дард тўла юрагим устига қўйганча барчангизни кириб келаётган Янги 2020 йил билан чин қалбимдан табриклайман!
Бугун халқимиз буюк қурилишлар, оламга татигулик ўзгаришларга гувоҳ бўлиб турибди. Бахтимизга юртбошимиз Шавкат Мироманович Мирзиёев соғ ва омон бўлсинлар!
Менинг фарзандларим бир вақтлар катта умидлар билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ва озми-кўпми жамиятга фойдаси тегиб, 500 га яқин иш ўрни яратган, айни пайтда қўлидан келганча ҳайрия табирларида ҳам фаол қатнашиб келишаётган эди. Аммо, иш ҳар доим ҳам текис кетавермас экан. Вақт ўтиб ўғиларим адолатсизликка учради ва уларнинг мисқоллаб топган мол-мулки ўзга шахслар томонидан ўзлаштирилиб олинди. Фарзандларимдан бири туҳмат ва асоссиз айбловлар туфайли қамоқ жазосига маҳкум этилди, қолганлари узоқ муддат хорижда яшашга мажбур бўлишди.
Аёлим Муқаддас Баҳромова билан ҳақиқат излаб мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади. Минг шукрлар бўлсинки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда МХХ тизимини тубдан ўзгартириш, уларни халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишига эришиш йўлидаги талаб ва ташаббуслари оиламизга янада умид бағишлади. Саъй-ҳаракатларимиз ва суд-ҳуқуқ органларининг вазиятга берган одилона баҳоси туфайли ҳақиқат қарор топди! Фарзандим Ровшан Баҳромов оқланди, қолган ўғилларим ҳам бағримизга қайтишди. Ҳозир ака-ука тадбиркорлар яна ўз фаолиятларини давом эттириш, эл-юрт фаровонлиги йўлида камарбаста бўлиш тарадудидалар.
Оллоҳимга шукроналар бўлсинки, аёлим иккимиз бугун оиламиз ардоғида, фарзандларимиз, невараларимиз қуршовида, шоду-ҳуррамликда Янги йилни қарши олаяпмиз!
Барчангизни, яна бир бор кириб келаётган Янги 2020 йил билан чин қалбимиздан қутлаймиз! Сизларга соғлик-саломатлик, узоқ-умр, хонадонларингизга файз-барака, дастурхонларингизга тўкин-сочинлик тилаймиз! Оллоҳим юртимизни ёмон кўзлардан асрасин! Юртбошимиз омон бўлсин! Ҳар бир инсони оиласида тинчлик тотувлик бахту барока тарк этмасин илохим.
Ҳурмат билан, Тошкент тумани Килес шахрида яшовчи Ботир ва Муқаддас ая Баҳромовлар