Yoola компанияси Президенти Эял Баумел ўз фаолияти давомида истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлаши, ҳамда ижтимоий медиа платформаларида шаффофликни яхшилаш тарафдори сифатида танилган. У Youtube даги муваффақиятли видеоблогер қандай бўлиши ҳақида ўз фикрларига эга, ҳамда бу ҳақида ёшлардан ўз маслаҳатларини аямайди.
У ўз интервьюларидан бирида шундай дейди: — «Блогер биринчи навбатда истеъдодли ва иқтидорли бўлиши керак. У яхши контент ярата олиши зарур. Блогер ҳар доим ҳам ўзи олган видеоларнинг қаҳрамони бўлиши шарт эмас. Лекин, у қизиқарли ғояни видеога ола билса ва уни яхши монтаж қилса, баъзида шунинг ўзи кифоя қилади. Яна бир муҳим жиҳат, оддий нарсаларга ижодий ёндошувдир. Агар биз масалан, геймерларни мисол келтирсак, улар яхши ижрочи бўлишдан ташқари, аудитория билан мулоқотда бўлишлари ва керак бўлса, аудиторияни кулдира олишлари ҳам керак.
Блогерларга келсак, уларнинг муваффақиятига, улар видео орқали намойиш қилаётган ҳаётининг қанчалик қизиқарли эканлиги, дўстлари, ҳамда ўзларини видеода қанчалик қизиқарли тарзда ҳикоя қила олиш қобилиятлари катта таъсир кўрсатади. Умумий қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай видеоблогер ўз форматига эга бўлиши керак. Формат муҳим, чунки Youtube даги каналга, худди ҳақиқий телешоуга қарагандек қараш керак. Яъни, томошабинлар, сизнинг видеоларингизни кўрганда, ундан нима олишларини билишлари керак. Шунинг учун ҳам, видеоблогер биринчи навбатда қайси форматда контент яратишини аниқлаб олиши, тинимсиз ўз устида ишлаши ва Youtube алгоритмларини ўрганиши зарур.»
Эял Баумелнинг фикрича, дунёнинг тўртдан уч қисми Youtube ни кўради ва ҳар қандай видео албатта кўрилади. Лекин, уни янада кўриладиган қилиш учун, у видеоблогерлардан ўз маслаҳатларини аямайди. Эял Баумел машҳурлик учун видеода турли аҳмоқликларни амалга оширадиганларни ёқламайди. “Агар инсон машҳурлик учун ҳар қандай ишни қиламан деса, у Youtube да ҳам аҳмоқона ишлар қилиши табиий. Аммо, у Youtube бўлмаганда ҳам бу ишларни бошқа жойда барибир қилган бўларди. Платформада бошқа яхши нарсалар ҳам бор.” дейди у.
«Ҳақиқий блогерлар ўз ишларига кўп вақт ва катта куч сарфлашади» дейди Эял Баумел. “Биз бир соат видео олиб, кейин уни ўн соатлаб монтаж қиладиган инсонларни ҳам биламиз. Блог юритиш осон иш эмас!
Агар сиз юқори рейтингда бўлишни, видеоларингиз кўп кўрилишини ва доим эътиборда бўлишни истасангиз, машаққатли меҳнатга тайёр туринг! Баъзи ҳолларда бу меҳнатингиз қадрланмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда тушкунликка тушмаслик керак. Тўғри, блогерлар орасида йўл-йўлакай телефонга видео оладиганлар ҳам бор. Аммо, жуда кўпчилик видео олиб, яхши контент яратиш учун жуда кўп вақт ва пул сарфлашади.“
Эял Баумел шунинг учун ҳам, имкони борича иқтидорли ижодкорларни саралаб, уларни Yoola билан ҳамкорлик қилишларига имконият яратишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Топ статей за 7 дней
Подпишитесь на нас
- Advertisement -