28.1 C
Узбекистан
Среда, 3 июля, 2024

Бу синовни биргаликда вазминлик ва донишмандлик билан енгиб ўтайлик!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ва фуқароларимизнинг саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирларда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Бугунги кунда Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларимизнинг саломатлигини асраш, давлат ва жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида муҳим амалий чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Бутун диққат-эътибор халқимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, мураккаб вазиятдан аҳолини қийинчиликларсиз олиб чиқишга, халқ саломатлигини асрашга қаратилмоқда.

Айни пайтда, маҳаллаларда карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ходимларининг ҳамкорлигида патруллик гуруҳлари ташкил этилиб, улар кечаю-кундуз фаолият кўрсатмоқда, аҳоли ўртасида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ҳам Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида карантин тадбирларини амалга оширишда фаол иштирок этишмоқда.

– Ҳар бир фуқарога давлат ва жамият ҳаётига жорий этилган қатъий карантин тартибига тўла риоя қилишлари, ўзи ва оиласи саломатлигини хатарга қўймасликлари, тиббий кўрсатмаларга амал қилишларини ҳамда бу борада давлатимизда олиб борилаётган чора-тадбирларнинг моҳиятини тушунтирмоқдамиз, – дейди Институт катта ўқитувчиси, подполковник Абдулла Бадалхўжаев. – Аммо, олиб борилаётган огоҳлантириш ва тушунтириш ишларига қарамай, ижтимоий тармоқларда сохта янгиликлар, нотўғри маълумот тарқатиш ҳолатлари ҳам учраётгани, жойларда карантин қоидалари тез-тез бузилаётганлиги кузатилмоқда.

Айни пайтда бутун дунёда минглаб оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғидаги расмий сайтларда ҳар дақиқада коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган қоидалар эълон қилиниб борилмоқда. Мана шундай ҳаётнинг оғир синовларини биргаликда барчамиз вазминлик ва донишмандлик билан енгиб ўтишда ҳамжиҳат бўлишимизни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Эътироф этиш жоизки, ушбу салбий иллатга бефарқ бўлмаган одамлар, муҳтожларга ёрдам қўлини узатаётган ҳамда ўзгалар учун вақти ва ҳаракатларини аямаётган юртдошларимиз кўп.

Турли маънавий-маърифий тадбирларни, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш анъанага айлантирган Институт профессор-ўқитувчилари яна бир хайрли ташаббус билан чиқишди.
Хусусан, улар ўз ихтиёрлари билан Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида қон топшириб, эҳтиёжманд фуқароларнинг саломатликларини тиклашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

– Коронавирус пандемияси даврида хеч ким ўзини четга олмаслиги керак. – дейди Институт бошлиғининг ўринбосари, подполковник Зафар Жуманов. – Чунки вирус учун ҳеч қандай чегара йўқ, инсонларнинг ёши, мавқеи ва фаолият туридан қатъий назар тарқалиши мумкин. Мана шундай синовли вазиятда ҳар биримиз коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Дарҳақиқат, бугунги даврда бутун дунё ҳамжамиятида ҳамжиҳатлик, соғлом фикрлаш ва ўзаро ғамхўрлик синаб кўрилмоқда. Айни дамда хар бир фуқаронинг интизоми, дил поклиги, сўз ва амал бирлиги атрофдагиларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Зеро, Жалолиддин Румий ҳазратлари шундай дейдилар: “Бу дунё бир тоғ кабидир. Унга қандай садо берсанг, у ҳам сенга худди ўша садони қайтаради. Оғзингдан хайрли бир сўз чиқса, хайрли сўз жаранглайди. Ёмон сўз чиқса, орқама кетин ёмон сўз жаранглайди. Шундай экан ким-ки, сенинг ҳақингда ёмон сўз сўзласа, сен у инсон ҳақида қирқ кеча-кундуз фақатгина гўзал сўзлар сўзла. Қирқ кундан сўнг, барча нарсани ўзгарганини кўрасан. Агар сенинг кўнглинг ўзгарса, бутун дунё ўзгаради”.
Демак, ҳар бир инсоннинг кўнгли тоза бўлса, атроф ҳам ўзгаради. Кўнглингизни кенг қилинг…

Шерали АНВАРОВ,
ИИВ Малака ошириш институти
катта ўқитувчи-методисти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги мактабларда дарахтлар ярим тунда кесиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иккита мактабда ярим тунда кесиб кетилган 85 туп дарахт ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб...

Больше похожих статей

×