Британия Бош вазири Риши Сунак Хитойни глобал хавфсизликка таҳдид деб атади. Бу ҳақда Британия ҳукумати раҳбари Хиросимадаги G7 саммити якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, йиғилишда “Еттилик гуруҳи” етакчилари Хитойга нисбатан “мақсад бирлигини” кўрсатган. “Хитой глобал хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги асримиздаги энг катта муаммодир”, деган у.
Бош вазирнинг айтишича, Лондоннинг бу масалага муносабати “иттифоқчилар қилаётган ишларга тўлиқ мос келади”.
Сунакнинг таъкидлашича, Лондон G7 иттифоқчилари билан биргаликда «Хитойни бошқа давлатларнинг суверен ишларига аралашиш учун иқтисодий мажбурлашдан фойдаланишнинг олдини олишни» истайди.