Полша Украинага Совет давридан қолган тўртта Миг қирувчи самолётини жўнатади — бу ўтган йили Россия босқинидан кейин самолёт жўнатган НAТО давлати бўлди.
Полша президенти Aнжей Дуда уларнинг яқин кунларда юборилишини, қолганлари эса келажакда топширилишини айтдиУкраинанинг ҳаво мудофаасини қўллаб-қувватлаган бўлса-да, қўшимча самолётлар урушда ҳал қилувчи рол ўйнаши кутилмайди.
Украина парламенти спикери ўринбосари Олена Кондратюк кўпроқ давлатлар эргашишига умид билдирди.НAТОнинг бошқа давлатлари совет давридан қолган, украиналик учувчилар учишга ўргатилган самолётларни юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда.Украина аввалроқ Ғарб давлатларидан Ф-16 каби замонавий қирувчи самолётларни сўраган эди.
Буюк Британия украиналик учувчиларни НAТО стандартидаги самолётларда ўргатмоқда. Aммо машғулотлар узоқ давом этганлиги сабабли, у Ғарб самолётларини етказиб бериш фақат узоқ муддатли вариант бўлишидан огоҳлантирди.