Шимолий Корея Жанубий Корея ва Япония етакчилари муҳим музокаралар учун учрашишидан бир неча соат олдин қитъалараро баллистик ракета (ИCБМ) учирди.Пайшанба куни эрталаб Япония ва Жанубий Корея расмийлари узоқ масофали ракета учирилганини тасдиқлади.
У тахминан 1000 км (620 миля) масофани босиб ўтиб, Япония ғарбидаги сувларга қўнди.Бу Пхеняннинг бир ҳафта ичида тўртинчи ракета учириши бўлиб, AҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучларининг қўшма машғулотларини ўтказаётган пайтга тўғри келади.Бошқа ракеталар — ўтган пайшанба, шанба ва душанба кунлари — қисқа масофали баллистик ракеталар бўлган.
Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёл пайшанба куни Токиода Япония Бош вазири Фумио Кишида билан учрашганда Шимолий Кореянинг ракеталарини кучайтириш масаласи кун тартибининг биринчи қисми бўлиши мумкин — бу охирги 12 йилдаги биринчи бундай ташриф.