25.3 C
Узбекистан
Суббота, 6 сентября, 2025

Молдовада янги уруш ўчоғи ёқилиши эҳтимоли борми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,740участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия Мудофаа вазирлиги Украинани «яқин келажакда» тан олинмаган Днестрбўйи ҳудудига «босқичма-босқич бостириб кириш»га тайёрланаётганликда айблади. Вазирликнинг телеграм-каналида иддао қилинишича, Украина «Азов» баталёни Украина Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган «қуролли провокация»ни тайёрламоқда.

Бунинг учун вазирлик маълумотларига кўра, украиналик диверсантлар Россия Федерацияси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари кийимида бўлишар экан.Бироқ Молдова ҳукумати Россия мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотни тасдиқламаганини билдирди ва жамоатчиликни осойишталикка чақирди. Киев Россия Мудофаа вазирлигининг янги айбловларига ҳали расман изоҳ бермади.

13 февраль куни Молдова президенти Майя Санду Россиянинг республикада давлат тўнтаришини амалга ошириш ва ҳокимиятга Кремлга содиқ одамларни олиб келиш режалари ҳақида маълум қилган эди. Сандунинг сўзларига кўра, қўлга олиш режаси Украина махсус хизматлари томонидан Молдовага аён қилинган. Бу мухолифатнинг норозилик намойишлари сифатида ниқобланган гаровга олиш билан давлат муассасаларига ҳужумларни ўз ичига олади.

Бу режага кўра, зўравонлик ҳаракатларига «ҳарбий тайёргарликка эга бўлган, фуқаролик кийимида бўлган диверсантлар» ва мамлакат ташқарисидан келган одамлар жалб қилинади. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммитида Россия Федерациясининг «Молдова устидан назорат ўрнатиш» режаларини эълон қилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мирзиёев қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича тақдимот билан танишди

4 сентябрь куни давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент...

Больше похожих статей

×