29.2 C
Узбекистан
Пятница, 5 сентября, 2025

ОАВ: Мьянма ҳукумати паспорт беришни бутунлай тўхтатди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,740участниковПодписаться
- Advertisement -

Мьянма ҳукумати ўтган ҳафта ўз фуқароларига паспорт беришни тўхтатди, деб ёзмоқда The Irrawaddy нашри.Ўтган ҳафта ҳарбий ҳукумат фуқароларга паспорт беришни ва унинг муддатини узайтиришни, шунингдек, янги паспорт учун аризаларни қабул қилишни бутунлай тўхтатди. Паспорт беришнинг тўхтатилишига нима сабаб бўлгани айтилмаган.

Жамоатчилик ташкилотлари фаолларининг таъкидлашича, бундан мақсад халқ мудофааси кучларига хорижда ишлаётган мьянмалик фуқаролардан пул маблағлари келишини қисқартириш бўлган.

Хабарда таъкидланишича, қаршилик кучлари ҳаракатига энг кўп пулни Малайзияда ишлаётган мьянмалик мигрантлар жўнатмоқда.

Кузатувчиларнинг айтишича, ҳарбийлар мухолифат кайфиятида бўлган мьянмалик фуқароларнинг ишчи-мигрант кўринишида мамлакатдан чиқиб кетишига ҳам тўсқинлик қилмоқда. Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг ҳисоб-китобича, ички можаролар давом этаётани сабабли иқтисодий қийинчиликлардан қочиб ҳар ойда камида 40 минг киши мамлакатни тарк этмоқда. Улар асосан Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея ва Японияга кетмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мирзиёев қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича тақдимот билан танишди

4 сентябрь куни давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент...

Больше похожих статей

×