AҚШ Украинада минглаб ёлланма аскарлари борлиги тахмин қилинаётган Россиянинг Вагнер гуруҳини “трансмиллий жиноий ташкилот” деб белгилайди.Оқ уй хабарига кўра, у келгуси ҳафта гуруҳ ва унинг қўллаб-қувватлаш тармоғига қарши янги санксиялар қўяди.
“Бу Украина ва бошқа жойларда ваҳшийлик ва инсон ҳуқуқларини поймол қилмоқда”, деди жума куни журналистларга миллий хавфсизлик вакили Жон Кирби.Унинг қўшимча қилишича, ҳозир Украинада 50 мингга яқин “Вагнер” ёлланма аскарлари бор.
Янги ном AҚШ ҳукуматига бошқа иссиқ нуқталар қаторида Сурия, Ливия ва Марказий Aфрика Республикасида ҳам фаолият юритган ҳарбийлаштирилган гуруҳга нисбатан кенгроқ санксиялар қўллаш имконини беради.