Мексика жамоат жойларида чекишни тўлиқ тақиқлаш орқали тамакига қарши дунёдаги энг қаттиқ қонунлардан бирини кучга киритди.2021-йилда илк бор тасдиқланган қадам тамаки рекламасини тақиқлашни ҳам ўз ичига олади.
Лотин Aмерикасининг бир қатор бошқа давлатлари ҳам чекмайдиган жамоат жойларини яратиш бўйича қонунларни қабул қилди.Бироқ, Мексика қонунчилиги Aмерикадаги энг мустаҳкам ва кенг қамровли ҳисобланади.
Бу дунёдаги чекишга қарши энг қатъий қонунлардан бири ҳисобланади. Мексиканинг 2008 йилги қонуни — барлар, ресторанлар ва иш жойларида чекмайдиган жойларни яратган — энди барча жамоат жойларида тўғридан-тўғри тақиқлаш учун кенгайтирилган. Бунга парклар, пляжлар, меҳмонхоналар, офислар ва ресторанлар киради.
Шунингдек, тамаки маҳсулотларини реклама қилиш, рағбатлантириш ва ҳомийлик қилиш тўлиқ тақиқланади, яъни сигареталар ҳатто дўконларда намойиш этилиши мумкин эмас.