Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли маълум қилди. «Биз режимни жавобгарликка тортамиз. Буюк Британия бугун маслаҳатлашувлар учун Буюк Британия элчисини вақтинча чақириб олди», деб ёзди у твиттерда.
У, шунингдек, Лондон Эрон Бош прокурорига қарши санкциялар қўйганини ва Британия фуқаролигига эга бўлган фуқаронинг қатл этилиши муносабати билан Эроннинг муваққат ишлар вакилини чақирганини билдирди.
Аввалроқ, Стратегик тадқиқотлар маркази асосчиси, Эрон Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари Алиризо Акбарий Британия разведка хизматлари фойдасига жосуслик қилгани учун ўлим жазосига ҳукм қилингани маълум бўлган эди.
Манба:Azon.uz