13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Россияда АвтоВАЗ савдоси 2022 йилда 46 фоизга камайиб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу ҳақда АвтоВАЗ савдо бўйича директори Виталий Осипов компаниянинг йиллик якуний конференциясида маълум қилди, деб ёзади “Интерфакс” нашри.

Сотилган автомобиллар «етакчиси» Lada Grantda бўлди. Бу турдаги автомобил ўтган йили 95 879 дона сотилган (-14%). Иккинчи ўринда Niva моделлари — 38,78 минг дона (-24,3%). Учинчи ўринда Vesta — 29 206 дона (-74,3%). Ундан кейин Largus модели бормоқда, йил давомида жами 17 711 дона сотилган (-64,7%).

Йил охирида автомобил ишлаб чиқарувчисининг Россия бозоридаги улуши 6,9 фоизга ошиб, 27,9 фоизни ташкил этди.ТАСС хабарига кўра, 2022 йилда АвтоВАЗ гуруҳининг соф фойдаси 1,6 миллиард рублни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 6,7 фоизга ошди (РАС бўйича 1,5 миллиард рубл).

Компания 2023 йилда йиғиш қувватлари сонини кенгайтиришни режалаштирмаяпти ва автомобил экспортини 30 минг донага етказмоқчи.

Ўтган йилнинг август ойи ўрталарида АвтоВАЗ тўлиқ ишга қайтди. Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг, АвтоВАЗ автомобил заводи ишини тўхтаганини эълон қилгач,  Renault АвтоВАЗдаги ўз улушини Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлигига бўйсунувчи Автомобил ва автомобилсозлик илмий-тадқиқот институтига сотган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×