Ҳиндистон ва Покистон расмийлари икки давлатнинг ўзаро ядровий иншоатлари рўйхатини, шунингдек, қўшни давлатлар қамоқдаги фуқаролари рўйхатини алмашди. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, рўйхатлар дипломатик каналлар орқали бир вақтнинг ўзида икки қўшни мамлакат пойтахтларига етказилган.
Рўйхатлар алмашинуви 1988 йилдаги бундай иншоатларга ҳужумларнинг олдини олиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ амалга оширилди. 1991 йил 27 январида кучга кирган ҳужжат Жанубий Осиёнинг икки қўшни ядровий давлати ҳар йили ўз ҳудудидаги ядровий иншоатлар тўғрисида бир-бирининг рухсатисиз ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида хабардор қилиб туришни назарда тутади.
“Ҳиндистонда сақланаётган 339 нафар покистонлик фуқаро махбуслари ва 95 нафар покистонлик балиқчилар рўйхати билан ўртоқлашди. Худди шундай Покистон ҳам ҳиндистонлик ёки ҳинд, деб тахмин қилинаётган 21 нафар маҳбус ва ҳибсда сақланаётган 654 балиқчи рўйхатини ҳинд томонига тақдим қилди”, дейилади хабарда.