9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ҳар қандай инқилоб режасини романтиклар тузади, ақидапарастлар амалга оширади, унинг натижасидан эса ярамаслар фойдаланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Ўзбекистон кичик делегацияси билан биргаликда Олмаотада бўлиб ўтган халқаро конференцияда қатнашдим. Ўзим бу шаҳарда бир неча маротаба бўлганман, бу ерда дўстларим ва бизнес ҳамкорларим яшашади. Ҳамкасбларим эса бу шаҳарда биринчи марта бўлишди.

Олмаота уларда яхши таассурот қолдирди – ўзининг тарихий жозибасини сақлаб қолган тоза, ям-яшил шаҳар – бу, айниқса, Олмаота марказида сезиларди. Биз, тошкентликларда катта таассурот уйғотган яна бир жиҳат – автомобилни эҳтиёткорона бошқариш, ҳайдовчиларнинг бир-бирига ва пиёдаларга ҳурмати бўлди. Нима учун Ўзбекистондаги йўл ҳаракати билан бу қадар олис фарқ тўғрисида сўраганимизда жарималар “чақадиган” қилиб белгилаб қўйилган деган жавоб олдик, жарималар ошганидан сўнг ҳайдовчилар ҳам ўз ҳайдаш услубини юмшатган.

Мегамаркетлар ҳам кам ҳайратга солишмади, бизникига нисбатан пастроқ нархлардаги чиройли дўконлар.

Энди бўлса бу воқеалар….

Бир неча кун ичида шаҳар кўрган талофотларни санаб ўтишнинг маъноси йўқ. Интернет том маънода Қозоғистоннинг иқтисодий пойтахти инфратузилмаси қулаши акс этган видеолар билан тўлиб кетган.

Олмаотадаги вандализм ва тартибсизликлар ортида қайси ковакдан чиққани номаълум одамлар тургани тўғрисидаги турли-туман ва қарама-қарши маълумотлар ҳам кам эмас.

Нима учун “номаълум одамлар”?

Ким бу “намойишчилар” – деган савол билан мурожаат қилган дўстларим, ҳамкасбларим, бу ёшларнинг кимлиги, қайси вилоятлардан келганлиги ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасликларини айтишди. Мен гаплашганларнинг ҳеч бирининг «норози» оломон орасида танишлари йўқ, уларнинг танишлари ҳам ҳеч кимни танимайди: бу тартибсизликни уюштирганларни, талон-тарож қилганларни, вайрон қилганларни, калтаклаганларни, ўлдирганларни, бошини кесиб ташлаганларни.

Қозоғистон Президенти Тоқаев эса бу “одамлар” ҳақида: “Тинч намойишчилар” орасида тартибсизликлардан фойда кўрган талончилар ва ўғрилар ҳам бор эди. Қизиғи шундаки, улар орасида қўшни давлатларнинг радикал гуруҳлари вакиллари – мамлакатдан ҳайдалганлар ҳам бор эди”, деди. Эҳтимол шундайдир ҳам.

Бироқ, негадир ҳеч бўлмаганда уларнинг бир қисми ҳам ватанидан қувилган бегоналарга ўхшамади. Шунга қарамай, улар жуда яхши мувофиқлашган ва моҳир ҳаракат қилишди, полиция ва ҳарбийларни осонгина қуролсизлантиришди, ўқотар қуролларни эгаллаб олишди, улардан тўғри фойдаланишни билишади.

Кўплаб гувоҳларнинг маълумотларига кўра, Олмаотада уюшган ва яхши жиҳозланган жиноий гуруҳлар аниқ раҳбарлик ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш билан ишлайди. Уларнинг важлари ҳозирча аниқ эмас ва якуний мақсадлар ҳам номаълум.

Албатта, қўшни мамлакатдаги ҳодиса узоқ вақт муҳокама қилинади, аниқликлар киритилади, баҳоланади, таҳлил қилинади. Экспертлар, таҳлилчилар, сиёсатшунослар катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиб, ўз баҳоларини, прогнозларини билдирадилар, аммо бу бироз кейинроқ содир бўлади.

Аммо, илк юзаки таҳлил ҳозир амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, Қозоғистондаги воқеаларга билдирилган мунособатлар, жумладан, кўплаб турли далиллар аллақачон тармоқ бўшлиқларини тўлдириб улгурди.

Биринчи тоифа фикрлар

Намойишларда чет элликларнинг изларини қидириш – содда нуқтаи назардир. Сўнгги вақтларда жамиятшунослар (социологлар), экспертлар, мутахассислар жамиятдаги кескинлик, Қозоғистон иқтисодиётидаги умидсизлик ва салбий негатив башоратлар ҳақида тинимсиз гапириб, ёзишаётганди.

Газ нархининг ошиши Қозоғистондек давлатда тасодиф эмаслиги аниқ. Аммо булар чет элликлар эмас. Булар маҳаллий менталитет ва ҳокимият транзити билан боғлиқ мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўзаро мунособатларини тартибга сола олмаётган маҳаллий элита.

Назарбоев уруғидан норозилик, кўпчилик қозоғистонликларнинг фикрича, такаббур ва бошқа кланлар билан тўқнаш келиб, вазият доимий равишда таранглашиб борарди.

Иккинчи тоифа фикрлар

Қозоғистон Белоруссияга нисбатан муваффақиятлироқ лойиҳа. У ерда иш бермади – нима бўлганда ҳам халқ бошқача (мародёрлар, қотиллар, қароқчилар йўқ) – Қозоғистонда муваффақият қозонишга қарор қилишди.

Ҳаммасига Россия айбдор, ёки Хитой, ёки АҚШ, ёки Туркия, ёки Буюк Британия ёки бошқаси.

Фитна назариялари эса хилма-хил, баъзан ғайриоддий ва қизиқарли бўлган таърифларда келтириляпти.  

Учинчи тоифа фикрлар

Қозоғистонда ҳам хориждаги беқарорлик марказлари, ҳам маҳаллий элита айбдор, деб ҳисоблашади.

Лекин нима учун бундан оддий одамлар азият чекиши керак?

Оддий халқ эса мамлакат раҳбарияти ҳозирги шароитда ўз лаёқатсизлигини кўрсатгани, давлат бошқаруви тизими ўзининг баландпарвоз номини оқламагани учун қийналмоқда.

Эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар:

1. Давлат тузилмаларининг ахборот вакууми.

Ҳеч қандай матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилмади. Нур-Султонда ягона давлат ахборот маркази ташкил этилмади. Ҳеч ким расмийлар вазиятни қандай тартибга солиши борасида ҳеч бир тасаввурга эга эмас. Оддий фуқаролар нимадан умид қилишлари мумкин? Бутун дунё Қозоғистондаги воқеалар ҳақида оммавий манбалардан маълумот олмоқда.

 2. Низоларни ҳал қилиш бўйича штаб, ҳудудий штаблар тузилмади.

Ҳеч бўлмаганда, фавқулодда вазиятларда бу каби назорат органлари, куч тузилмаларининг мувофиқлаштириш ишлари ҳақида гапирилмади. Инқирозга қарши режа мавжудми? Демак, бундай режа йўқ.

3. Олмаотада ҳуқуқ-тартибот тизими барбод бўлди. Бу фактни батафсилроқ таҳлил қилиш керак.

5 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари (ўзини четга олди ёки қочиб кетди) ва шаҳарни талончилар оломонига топширди. Олмаотадаги барча муҳим маъмурий бинолар, Ички ишлар вазирлиги, МХҚ, Миллий гвардия объектлари ёқиб юборилди ва талон-тарож қилинди. Натижада ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва жанговар кийим-бошлар “тинч намойишчилар” қўлига ўтди.

Ўнлаб полициячи ва ҳарбийлар ғазабланган оломон қўлига тушди, уларнинг кўпчилиги отиб ўлдирилди, калтакланди, баъзиларининг ҳатто боши кесиб ташланди.

Наҳот бу тасодиф? 2011-12 йилларда Қозоғистонда содир бўлган терактлар кетма-кетлигини эслайлик, 2016 йил – Ақтўбе, Олмаотадаги терактларчи? Ўшанда кўплаб ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳалок бўлди. Кейинчалик мамлакатда тан олинганидек – тайёргарлик даражаси пастлиги, лаёқатсизлик, тажриба етишмаслиги сабаб жон беришди. Бироқ, унда террорчиларни бармоқ билан санаш мумкин эди.

Ҳозир эса жиддий инқироз юз берди ва тизим парчалана бошлади.

4. Инқирозни ҳал қилишда, мамлакатдаги вазият учун, асосий соҳаларда шахсий жавобгарликнинг йўқлиги.

Буларнинг барчаси давлат тузумининг чуқур таназзулга юз тутганлигидан, унинг деярли фалаж бўлганидан далолат беради.

Халқ ўз президентини, давлат раҳбари ўз халқини ҳис этмайди.

Энди эса Қозоғистондаги бугунги кунда дунёнинг айрим давлатларининг ахборот агентликлари катта иштиёқ билан эфирга узатаётгани инқилоб ҳақида. Сабрсизлик билан Қозоғистоннинг ўқимишли, зиёли, эркин фикрли фуқаролари кутган, баъзан эса уни амалга оширишга ёрдам берган инқилоб ҳақида.

Британиялик ёзувчи, публицист, тарихчи ва файласуф, “Француз инқилоби” кўп жилдли эссе муаллифи Томас Карлейлнинг машҳур сўзларини қозоқ биродарларга эслатиб ўтамиз: “Ҳар қандай инқилоб режасини романтиклар пишитади, ақидапарастлар амалга оширади, унинг натижасидан эса ярамаслар фойдаланади”.

Ҳар доим шундай бўлган, ҳозир ҳам шундай ва шундай бўлади ҳам.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×