Инновацион ривожланниш вазирлиги «Ўзбекистон – Венгрия стартап лойиҳалар» танлови ўтказилишини эълон қилди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Инновацион ривожланиш вазирлиги делегациясининг шу йил 29 ноябрь – 2 декабрь кунлари Будапештга амалга оширилган ташрифи доирасида эришилган келишувларга биноан ўтказилмоқда.
Стартап лойиҳаларни қабул қилишда унинг инновационлиги – республикада аввал қўлланилмаган янги технологиялардан фойдаланиш даражаси, республикада аввал ишлаб чиқарилмаган янги маҳсулот ишлаб чиқариш, янги хизматни яратишга қаратилганлиги ҳисобга олинади.