Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Багдад Амреев Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари томонидан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларациянинг имзоланганини қутлаб махсус баёнот берди.
“Ушбу тарихий воқеа кўп асрлик дўстлик, аҳил қўшничилик, муштарак тил, тарих ва буюк маданий мерос билан ўзаро боғланган туркий халқлар қардошлигининг ёрқин намунасидир. Қозоғистон-Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлари, шубҳасиз, Президентларнинг тарихий қарори ва икки қардош давлат сиёсий иродаси бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизлик маконини ўрнатишга қаратилган. Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларининг янги даражаси улар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга, туркий давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш ва интеграциялашга ёрдам беради ҳамда бутун туркий дунёнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилади”, — деб баёнот берди ТДТ Бош котиби.