4.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Қуйи-Амударё давлат биосфера резервати ЮНEСКО тармоғига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

ЮНEСКОнинг “Одам ва биосфера” дастури доирасида юртимизнинг Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилди.

Мазкур сертификат ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле томонидан имзоланган бўлиб, Ўзбекистон резерватининг минтақавий ва халқаро миқёсда ҳамкорлик ва алмашинувни ривожлантиришга хизмат қилувчи бутунжаҳон интернет тармоғидаги иштирокини тасдиқлайди.

“Қуйи-Амударё давлат биосфера резерватининг манфаатдор томонлари Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига қўшилиш орқали тўқай ўрмонларининг табиий ландшафтларини, ҳайвон ва ўсимлик турларини, шунингдек, Марказий Осиё қирғоқ ўрмонларининг бошқа табиий хусусиятларини сақлаб қолиш ва тиклашга интилади”, — дейди Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов.

Тармоққа Ўзбекистон қўриқхонаси билан бир қаторда 21 мамлакатдан 20 та янги объект киритилди. Эндиликда мазкур тармоқ дунёнинг 131 давлатидаги 727 та қўриқхона, жумладан, 22 та трансчегаравий объектни ўз ичига олади. “ЮНEСКО биосфера резерватлари” ҳозирда Ер юзидаги қуруқликнинг 5% дан ортиғини эгаллайди ва биологик хилма-хилликни сақлаш, экологик таълим, тадқиқотлар ва барқарор ривожланишни қамраб олади.

Маълумот учун, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Амударё қуйи оқимининг шимолий қисмида, собиқ Орол денгизи соҳилидан жануби-шарқда жойлашган. Бу Ўрта Осиёдаги энг йирик табиий тўқайлардан бири бўлиб, глобал нуқтаи назардан ноёб экотизим ҳисобланади. Бу ҳудуд ўсимликлар ва ҳайвонларнинг муҳим яшаш жойи бўлиб, Марказий Осиёнинг чўл ҳудудларида энг юқори биохилма-хилликка эга. Шунингдек, у йўқолиб кетиш хавфи остида турган Бухоро буғулари (Сервус ҳанглу бастрианус) учун табиий ва қўриқланадиган яшаш жойи ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×