31.2 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Покистондаги портлашда талабалар ҳалок бўлди. Қурбонлар сони ортиб бормоқда.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 27 октябрь куни Покистоннинг Пешовар шаҳрида ўтаётган семинарияда портлаш содир этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу фожиада ўлганлар сони етти кишига етган ва 70 га яқин одам жароҳат олган. Бу ҳақда “Dawn” газетаси ёзмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, портлашда ҳалок бўлганлар ва ярадорлар орасида семинарияда иштирок этган жуда кўп талабалар бор. Икки ўқитувчи жароҳат олгани ҳам маълум. Шифохона вакили барча жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилганлигини маълум қилди.

Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра номаълум кимса қўлбола портловчи мослама бўлган сумкани семинарияга олиб кирган. Айни пайтда воқеа содир бўлган жой ўраб олинган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари иш олиб бормоқда.

Ҳеч бир террорчилик ташкилоти мазкур воқеага алоқадорликни зиммасига олмаган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиб бормоқда.

Манба: qalampir.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Яшил Макон” миллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт кўчати экилади

15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий...

Больше похожих статей

×