Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов бошчилигидаги делегациянинг Грузияга расмий ташрифи доирасида Грузия Миллий туризм маъмурияти раҳбари Майя Омиадзе билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш,...
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Грузия Туризм ассоциацияси раиси Наталья Квачантрадзе ҳамда мамлакатнинг етакчи туризм компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, туроператорлар ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантириш, Грузия бозорида Ўзбекистоннинг...
Тошкент шаҳрида Туризм қўмитаси ҳамда Umra туризми ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида IV халқаро «Umra Plus ва зиёрат туризми» кўргазмаси ўз ишини бошлади. Тадбир зиёрат туризмини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган.
Кўргазмада Марказий Осиё давлатлари, Туркия,...
Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Туризм бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва ИҲТ Бош котибияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ҳамда ИҲТнинг тегишли институтлари вакиллари иштирок этди.
Мазкур йиғилиш Ўзбекистоннинг Ислом конференцияси Туризм...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида анъанавий халқаро гуллар фестивали билан танишуви бўлиб ўтди. Кейинги йилларда фестиваль нафақат маданий тадбир, балки туризм, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини ривожлантиришга хизмат қилаётган йирик лойиҳа сифатида шаклланмоқда.
Маълумотларга кўра, фестиваль давомийлиги 2018 йилдаги...
АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири, The New York Times саҳифаларида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги сўнгги ютуқларига бағишланган мақола эълон қилинди. Журналист Габе Кастро-Рут мамлакат бўйлаб қилган саёҳати асосида Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлар учун тобора жозибадор манзилга айланиб бораётганини таъкидлаган.
Мақолада қайд этилишича, бой...
Самарқанд шаҳрида туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида янги пиёдалар ҳудудларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Тегишли ташаббус Самарқанд вилояти туманларини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда қўллаб-қувватланди.
Лойиҳага кўра, шаҳарнинг тарихий марказида жойлашган 13 та кўча пиёдалар учун мўлжалланган ҳудудга айлантирилади. Бу орқали туристик йўналишларни кенгайтириш,...
Туризм қўмитасида тадбиркорлар, туризмнинг фаол турлари бўйича федерациялар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда мамлакатда фаол туризмни ривожлантириш истиқболлари, соҳадаги мавжуд имкониятлар ҳамда долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишга Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев раҳбарлик қилди. Мулоқот давомида...
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев раҳбарлигида туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва суғурта тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда суғурта компаниялари, туроператорлар, туристик агентликлар ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида хорижга сафар қилаётган Ўзбекистон фуқаролари...
Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари билан бизнес-туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган Meet in Malaysia махсус семинари илк бор ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг туризм индустрияси ва бизнес соҳаси вакиллари Малайзиянинг халқаро форумлар, кўргазмалар, корпоратив тадбирлар ва инсентив-турлар ўтказиш имкониятлари билан танишди.
Малайзия...