Ўзбекистонда суюлтирилган газни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиб бериш тизимига хусусий секторни жалб қилиш бошланади. Янги механизм дастлаб Андижон вилоятида синов тариқасида жорий этилади.
Маълум қилинишича, эндиликда тадбиркорлар ўзлари импорт қилган ёки товар-хом ашё биржасида харид қилган суюлтирилган газни аҳоли...
Янгийўл туманида аҳоли ва тадбиркорларни электр энергияси ҳамда табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилади.
Маълум қилинишича, штабга энергетика вазири Шерзод Хўжаев раҳбарлик қилади. Янгийўл тумани ҳокими Санъат Жуманиёзов эса штаб раҳбарининг ўринбосари этиб белгиланади.
Янги тизим доирасида...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи лавозимига тайинланди.
Янги тайинловга мувофиқ, Аҳадхон Исоқжонов электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва табиий газдан оқилона фойдаланиш...
Президент Шавкат Мирзиёев табиий газ етказиб бериш қийин бўлган 1 916 та маҳаллада иситиш тизимини электр энергиясига ўтказиш имкониятларини ўрганиш бўйича топшириқ берди.
Давлат раҳбари масъулларга уч ой муддатда мазкур маҳаллаларда иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ҳамда қўшимча...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Шерзод Хикматуллаевич ХоджаевЎзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Қайд этилишича, бундан аввал Шерзод Ходжаевнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик...
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 2026 йил 18 июль куни, шанба куни бўлишига қарамай, аномал иссиқ ҳаво таъсирида ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд қайд этилди.Мазкур кўрсаткич ўтган...
Энергетика соҳаси мутахассислари трансформаторларда юзага келадиган авария ҳолатларининг асосий сабабларини маълум қилди. Қайд этилишича, трансформаторлар электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш тизимининг энг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади.
Ёз ойларида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши ва электр энергиясига бўлган талабнинг кескин ортиши трансформаторлар...
Ўзбекистонда ёзги юқори ҳарорат шароитида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошмоқда. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 июль куни соат 21:00 ҳолатида республика бўйича электр энергияси истеъмоли 12 621 МВтни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан...
Энергетика вазирлигида ўтказилган йиғилишда соҳада коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, коррупция жиноятлари учун судланган ходимларни ишдан бўшатиш амалиёти жорий этилиши маълум қилинди.
Йиғилишда, шунингдек, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги энергетика тизими корхоналари раҳбарларини тўлиқ аттестациядан ўтказиш бўйича...
Пойтахтнинг Яшнобод, Миробод ва Сирғали туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Чекловлар Яшнобод туманидаги оралиқ босимли ер ости...