Экология

Термизнинг кум ва чанг бўронларига чидамлилигини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) ва Экология қўмитаси ҳамкорлигида Термиз шаҳрининг кум-чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига чидамлилигини оширишга бағишланган маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди. Япония томонидан молиялаштирилаётган ва 2026 йил апрелидан 2027 йил мартигача мўлжалланган ушбу лойиҳага Финляндия...

Овчиликка тааллуқли ҳужжатларни бериш жараёнлари рақамлаштирилади

Қабул қилинган 1172-сонли Қонунга кўра, ов қилиш овчилик хўжаликларига бириктирилган ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланадиган эркин ов қилиш жойларида амалга оширилади. Янги тартибга мувофиқ, питомникларда ёввойи ҳайвонларни етиштириб, ўз ҳудудларига қўйиб юборган овчилик хўжаликларига ушбу...

Қашқадарёда экополисия ходимларига ҳуқуқбузарлар ҳужум қилди

11 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Ғузор тумани бўлими бошлиғи Баҳром Тошпўлатов ҳушсиз ҳолда вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинди. Дастлабки маълумотларга кўра, Баҳром Тошпўлатов Ғузор тумани Қовчин МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи...

Ўзбекистонда Экология инспекцияси ходими браконьерларга қарши рейд вақтида ҳалок бўлди

Ўзбекистонда Давлат экологик назорати инспекцияси ходими Мирзо Ботиров ҳалок бўлди. У электр қармоқдан фойдаланиб, ноқонуний балиқ овлаётган шахсларга қарши рейд вақтида сувга тушиб кетган ва бир неча соат ўтиб, ҳалок бўлган ҳолда топилган. Айдар-Арнасой кўллар тизими назорати бўлими бош мутахассиси...

Хитойда экологик зарар етқазган мансабдорлар учун умрбод жавобгарлик жорий этилди

Хитойда мансабдор шахсларнинг экологик зарар учун жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган янги тартиб жорий этилди. Унга кўра, амалдорлар хизмат вазифасини бажариш даврида йўл қўйган экологик қонунбузарликлари учун лавозимидан кетганидан кейин ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу тартиб мансабдор бошқа лавозимга ўтказилган, юқори лавозимга тайинланган,...

«ARTepa» галереясида Кaрлос Касаснинг аудиовизуал перформанси намойиш этилади

21 август куни Тошкентдаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг «ARTepa» галереясида рассом ва режиссёр Карлос Касаснинг жонли аудиовизуал перформанси бўлиб ўтади. Тадбирда муаллиф томонидан сўнгги 25 йил давомида дунёнинг турли ҳудудларида тўпланган материаллар асосида яратилган «Дала ишлари»...

Ўзбекистонда атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда скрининг ва скоупинг тизимлари жорий этилади

Ўзбекистонда лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган. Янги механизм доирасида скрининг ва скоупинг тизимлари ишлайди. Скрининг босқичида режалаштирилаётган лойиҳанинг атроф-муҳитга экологик хавф туғдириши ёки туғдирмаслиги аниқланади. Агар лойиҳа экологик хавф билан боғлиқ бўлса, у...

Салар каналига оқова сув оқизган компания 2,2 миллиард сўмдан ортиқ товон тўлайди

Тошкент шаҳридаги қурилиш компанияси Салар каналига тозаланмаган оқова сувларни ноқонуний оқизгани учун 2,2 миллиард сўмдан ортиқ товон пули тўлайди. Қонунбузарлик ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асосида Экология бошқармаси ходимлари томонидан аниқланди. Мутахассислар маълумотига кўра, Яккасарой туманида кўп қаватли турар жой қурилишини...

Ўзбекистонда ECODATA экологик ахборот платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда био хилма-хиллик ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштирувчи ECODATA экологик ахборот тизими ишга туширилди. Экология миллий қўмитаси маълум қилишича, янги электрон геоахборот базаси экологик маълумотларни ягона рақамли тизимга жамлаш, мамлакатнинг табиий меросини ўрганиш, мониторинг қилиш ва...

Чўл ва дарё орасида: Ўзбекистоннинг ноёб экотизимлари қандай муҳофаза қилинмоқда

Ўзбекистоннинг Бухоро ва Хоразм вилоятлари нафақат бой тарихий-маданий мероси, балки экологик жиҳатдан муҳим бўлган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари билан ҳам ажралиб туради. Бу ерларда Қизилқум давлат қўриқхонаси ва Хоразм миллий табиат боғи жойлашган. Иккала ҳудуд ҳам Амударё бўйида жойлашиб,...

Последние новости

Жиззах вилоятига «ББ-» халқаро кредит рейтинги берилди

Fith Ratings халқаро рейтинг агентлиги Жиззах вилоятининг узоқ муддатли кредит рейтингини «ББ-» даражасида белгилади. Рейтинг прогнози — «Барқарор». Халқаро баҳолашда...