Ижтимоий тармоқларда 1 январдан бошлаб экостикери бўлмаган ҳайдовчиларга 10 БҲМ миқдорида жарима солиниши, стикернинг ўзи эса пуллик бўлиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмаслигини маълум қилди.
Экологик стикерларни олиш билан боғлиқ почта тўловлари масаласи юзасидан жамоатчиликка аввал тақдим этилган расмий муносабатга қўшимча маълумот Давлат экологик экспертиза маркази томонидан берилди.
Маълум қилинишича, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида экологик стикерларни етказиб бериш учун почта хизмати тўловларини “Click”, “Payme” йоки...