31.4 C
Узбекистан
Четверг, 21 августа, 2025

Ўзбекистонда илк бор триатлон бўйича ҳарбийлар ўртасида ўтказилган “25 Жаҳон чемпионати”нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -


Жорий йилнинг 19—20-август кунлари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасида “25 Жаҳон чемпионати” бўлиб ўтди.

Чемпионат Халқаро ҳарбий Спорт Кенгаши (CИСМ) раҳбарлигида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпиа қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил етилди.

Триатлон бўйича Жаҳон чемпионатида дунёнинг 13 та (Ўзбекистон, Белгия, Канада, Испания, Франсия, Германия, Словения, Швейсария, Қатар, Россия, Ерон, Португалия, Қозоғистон) мамлакатидан келган 120 нафар спортчи 3 та тоифада — яккалик, жамоавий (МИХ) ва ёши катталар (Сениор) ўртасидаги баҳсларда 5 та медаллар жамланмаси (яккалик ва гуруҳ баҳслари) учун куч синашди.

19-август куни профессионал ва ёши катта спортчилар ўртасида кечган яккалик баҳсларида спортчилар очиқ сув ҳавзасида 750 метр масофага сузиш, халқаро талабга жавоб берувчи йўналишда 19 км масофага велоюриш ҳамда тарихий марказда ташкил етилган трассалар бўйлаб 5 км масофага югуришни амалга оширишди.

Профессионал (елите) спортчилар ўртасида натижалар қуйидагича қайт етилди:
Еркаклар ўртасида

  1. Cоннинх Дориан – 49 дақиқа 50 сония (Франсия);
  2. Лессман Натҳан – 50 дақиқа 22 сония (Франсия);
  3. Жереми Қуиндос – 50 дақиқа 27 сония (Ўзбекистон).

Aёллар ўртасида

  1. Матилда Гаутиер – 56 дақиқа 47 сония (Франсия);
  2. Тжаша Вртачич – 57 дақиқа 11 сония (Словения);
  3. Cелиа Мерле – 58 дақиқа 16 сония (Франсия).

Ёши катта (сениор) спортчилар ўртасида натижалар қуйидагича қайт етилди:
Еркаклар ўртасида

  1. Кирил Голдовски – 56 дақиқа 27 сония (Россия);
  2. Бертранд Боулч – 56 дақиқа 42 сония (Франсия);
  3. Марcио Невес – 56 дақиқа 56 сония (Португалия).

Aёллар ўртасида

  1. Aнастасииа Aбросимова – 1 соат 24 дақиқа 24 сония (Россия);
  2. Сараҳ Гравес – 1 соат 6 дақиқа 14 сония (Канада);
  3. Лорето Пастор Сополена – 1 соат 7 дақиқа 23 сония (Испания).

Мусобақанинг иккинчи куни жамоавий (МИХ) баҳсларида ҳар бир давлатнинг 2 нафар еркак ва 2 нафар аёл спортчилари естафета тарзида иштирок етди. Ҳар бир иштирокчи очиқ сув ҳавзасида 300 метр масофага сузиш, 6 км га велоюриш ҳамда 1,6 кмга югуришни амалга ошириб, кучли рақобат остида беллашишди.
Жамоавий (мих) йўналиши бўйича кечган баҳсларнинг натижалари қуйидагича қайт етилди:
1-ўрин — Швецария жамоаси (1 соат 19 дақиқа 8 сония);
2-ўрин — Франсия жамоаси (1 соат 19 дақиқа 53 сония);
3-ўрин — Россия жамоаси (1 соат 20 дақиқа 2 сония);
4-ўрин — Ўзбекистон жамоаси (1 соат 23 дақиқа 52 сония);
5-ўрин — Белгия жамоаси (1 соат 27 дақиқа 27 сония).

Мусобақанинг умумий натижаларига кўра:
1-ўрин — Франсия Республикаси терма жамоаси;
2-ўрин — Россия Федерацияси жамоаси;
3-ўрин — Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси.

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Силк Роад Самарканд” туристик марказининг “Боқий шаҳар” мажмуасида чемпионатнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади ва иштирокчилар тақдирланади.


Мудофаа вазирлиги Aхборот ва оммавий коммуникацийлар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...

Больше похожих статей

×