7.5 C
Узбекистан
Пятница, 28 марта, 2025

«Париж-2024» Олимпиадаси чемпиони жароҳати сабаб муҳим мусобақани ўтказиб юборади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,370участниковПодписаться
- Advertisement -

«Париж-2024» Олимпиадасида чемпионликка эришган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков жароҳати туфайли WBC томонидан ташкил этиладиган Гран-При турнирида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда «Olamsport.com» сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, боксчимиз оёғидан лат еган ва апрель ойида бўлиб ўтадиган мусобақа бошлангунга қадар тўлиқ тикланишга улгурмаслиги мумкин. Шу боис, Халоков ушбу нуфузли мусобақада рингга чиқмайдиган бўлди.

WBC Гран-При мусобақаси 26 ёшдан ошмаган ҳамда профессионал боксда 16 та жангдан кам бўлган иқтидорли боксчилар ўртасида ўтказилади. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёш боксчилар ўз маҳоратларини намоён этиш имконига эга бўлади.

Ушбу нуфузли мусобақада тўртта вазн тоифасида жами 128 нафар боксчи баҳс олиб боради. Турнир ярим енгил, биринчи ярим ўрта, ўрта ва супероғир вазн тоифаларида ташкил этилиши режалаштирилган.

Гран-При тартибига кўра, барча жанглар 1/16 финалдан бошланади ва 6 раунддан иборат бўлади. Финал жанглари эса 8 раунд бўлиши кўзда тутилган. Шунингдек, барча иштирокчилар VADA (Допингга қарши ихтисослаштирилган ташкилот) протоколига кўра тасодифий тестдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов каби истеъдодли боксчиларимиз ҳимоя қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда масъул ташкилот ва идора раҳбарларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи...

Больше похожих статей

×